RU

Последние новости

00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  0 23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 2:0 (матнли трансляция)  48 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  127 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10

"Бунёдкор" - "Обод" 1:0. Дастлабки ўйиндан "Бунёдкор"да кичик устунлик Новости

"Бунёдкор" - "Обод" 1:0. Дастлабки ўйиндан "Бунёдкор"да кичик устунлик

"Бунёдкор" ва "Обод" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боришингиз мумкин бўлди.


"Бунёдкор" - "Обод" 1:0

Гол: Самир Бекрич 3.

"Бунёдкор": Павел Бугало, Акмал Шораҳмедов, Анвар Ғофуров (С), Шакер Зуаги, Минори Сато, Анвар Бердиев (Темур Аюпов 46), Иван Милошевич, Обид Жўрабоев, Самир Бекрич (Мирзоҳид Ғофуров 52), Сардор Рашидов, Сардор Собирхўжаев.

Захира: Акбар Тўраев, Хайрулла Каримов, , Эргаш Исмоилов, Фарҳод Намозов, Жавоҳир Қаҳрамонов, 

"Обод": Виктор Мочалов, Камолиддин Тожибоев, Ғайрат Умиров, Шерзод Жалилов, Алишер Азизов, Шоҳруҳ Норхонов (Дилшодбек Аҳмадалиев 80), Араик Бобоев, Азиз Ғуломхўжаев (Жаҳонгир Исхоқов 55), Санжар Тўрақулов, Улуғбек Дадабоев ( Расулжон Шуҳратов 66), Жавлон Искандаров.

Захира: Убайдулло Иноятуллаев, Умид Зуфаров, Сунатилла Абдуллажонов, Нурбек Нуритдинов.

Огоҳлантириш: Азиз Ғуломхўжаев 25, Шоҳруҳ Нурхонов 37, Иван Милошевич 48.





УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. "Обод" футболчилари бу ҳисобга рози кўринади.

84. Стандарт вазият. Сардор Рашидов "Обод" дарвозаси яқинида жарима зарбасини амалга оширди. Бироз ноаниқ.

82. ЗАРБААА!!! АЗИЗОВ!!! Чап қанотда Алишер рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва дарвозаги айланма зарба берди, аммо Бугало тўпни қайтарди.

80. Ўзгариш. Шоҳруҳ Норхонов ўрнига Дилшодбек Аҳмадалиев.

75. Мирзоҳид Ғофуров тўпни қизғаниб зарба бериш ўрнига, саҳийлиги тутиб қолиб, тўпни жамоадошига берди ва ўз жамоасининг ҳужумини бартараф этди.

72. ЗАРБААА!!! ИСХОНОВ!!!Жаҳонгир Исхонов рақиб қайтарган тўпни дарвозага йўллаш ўрнига, трибунадан аламини олди.

71. Зуаги Рашидовнинг жуда аниқ тўп оширишини дарвозага йўллашда кеч қолди. Ҳимоячига қойил!

69. "Обод" футболчисига жароҳатланган кўринади. 

66. Ўзгариш. Улуғбек Дадабоев ўрнига Расулжон Шуҳратов.

63. РАШИДОВВВ!!!!!!!!! Зуагининг ажойиб тўп оширишидан сўнг Мочалов билан бирга бир чиққан Сардор тўпни ерга яқинлашиб келаётган кометага қараб тепди ва ер аҳлини қутқариб қолди. Ерлик Мочалов унга миннатдорчилик билдириб қўйди.


58. "Обод" аста секин ўзига келяпти. Меҳмонларнинг сўнгги 10 дақиқадаги ҳужумлари хавфли тус оляпти.

56.ЗАРБАА!!!! Шоҳруҳ Норхонов ўнг қанотдан "Бунёдкор" жарима майдончасига ёриб кирди, аммо унинг зарбасига куч етишмади. 

55. Ўзгариш. Ғуломхўжаев ўрнига Жаҳонгир Исхонов.

54. Бугунги учрашувни стадиондан туриб 958 нафар мухлис кузатмоқда.

53. Минори ҳимояда тўпни "Обод" футболчисига олдириб қўйди, аммо меҳмонлар ҳам қарши ҳужумда рақибни жазолай олмади.

52. Ўзгариш. Бекрич ўрнига Ғофуров.

49. "Обод"нинг стандарти голга айланмади.

48. Милошевич рақибнинг қўполлигига чидай олмай унга зарба берди. Сариқ карточка.

46. Ўзгариш. Бердиев ўрнига Тимур Аюпов. Иккинчи бўлим бошланди.

Жамоалар танаффусдан қайтишди.


"Обод" биринчи бўлимда ёмон таасурот қолдирмади, аммо қарши ҳужумларда уларга аниқлик етишмаяпти. Меҳмонлар Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этган жамоага қарши муносиб ўйин кўрсатишмоқда.


Биринчи бўлим якунланди.

45. Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 1 дақиқа қўшиб берди.

44. Сато Минорининг бурчакдан етказиб берган тўпини Зуаги аниқ дарвозага йўллаб қўя олмади.

40. Санжар Тўрақулов ҳам узоқ масофадан Бугалони синаб кўрди. 40 ёшли дарвозабон ҳаммаси жойида эканлигини "Обод" футболчиларига кўрсатиб қўйди.

39. Зуаги майдон марказида ҳимоячи оширган тўпни кутиб қолди ва "Обод" ҳужумга ўтди. Азиз Ғуломхўжаев узоқ масофадан Бугалонинг дарвозасини аниқ нишонга олишга уринди, аммо зарба кучсиз.

37. Сариқ карточка. Шоҳруҳ Нурхонов Минорини йиқитди.

35. Мезбонларда стандарт вазият (жарима зарбаси). Рақиб футболчилари зарбани танаси билан қайтариб қолди.

33. Берич яқин масофадан кичик бўйли Мочаловни доғда қолдира олмади. Унинг зарбаси ноаниқ йўналиш олди.

30. Мана учрашув бошланганига ярим соат бўлибдики, "Обод" футболчилари ўз ўйинини топа олишмаяпти. Меҳмонлар ўйинчилари бир неча маротаба ўз жамоадошига туртилиб кетиб, тўпни олдириб қўйишяпти.

28. Мезбонлар бугун ўз техникасига таяниб ҳаракат қилишяпти. Алдашлар, финтлар. 

25. Сариқ карточка. Азиз Ғуломхўжаев Сардор Собирхўжаевга қўполлик ишлатди.

23. "Обод"нинг кам сонли ҳужумларини майдонга ташриф буюрган кам сонли мухлислар бор овози билан қўллаб турибди.

21. Рашидов ўнг қанотда рақиб ҳимоячисидан ўта олмай тўпни орқага қайтарди, Зуаги эса марказдан киришга уринди ва икки ҳимоячини алдаб дарвозага зарба беришга улгурмади.

19. Меҳмонлар бугун қарши ҳужумга таяниб ўйнашмоқда. Аммо ҳозирча бирорта ҳам голга тортадиган вазият юз бергани йўқ.

18. Сардор Рашидов ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди, аммо сўнгги паллада "Обод" ҳимоячиси тўпни майдондан чиқариб юборди.

14. Ўйин асосан "қалдирғочлар"нинг ҳужумлари остида ўтяпти.

13. "Бунёдкор" мухлислари стадионда барабанлар билан рақибга босим уюштиришяпти.

10. "Бунёдкор" биринчи ўн дақиқаликда тўп билан кўпроқ муомалада бўлди.

8. Араик Бобоев "Обод"нинг илк хавфли зарбасига муаллифлик қилди, аммо Бугало хушёр.


6. "Обод" футболчилари бундай ҳашаматли стадионда илк бор ўйнаётгани сабабли бироз довдираб қолишмоқда.

3. ГООООЛЛЛ!!!! Бекрич ўз жамоашидан қабул қилиб олган тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди

2. "Обод" илк дақиқалардан "қалдирғочлар" билан тенгма тенг курашиша олишни исботлашга уриняпти.

1. Учрашув бошланди.


 Жамоалар майдонга чиқиб келишди.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика