"Бунёдкор" назорат учрашувида "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди
16 сен 2023 21:51
Новости
"Бунёдкор" назорат учрашувида "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди
Суперлиганинг навбатдаги турига тайёргарлик кўраётган жамоалар танаффусдан фойдаланган ҳолда назорат учрашувларида иштирок этмоқда.
Хусусан, Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси бугун Тошкентда "Сўғдиёна" билан назорат учрашувида майдонга чиқди. Голларга бой ўтган баҳсда омад Иван Бошкович шогирдларига кулиб боқди, 1:3. Меҳмонлар сафида Самандаржон Мавлонқулов, Жасурбек Ёқубов ва Люпче Дориев тўп киритган бўлса, "қалдирғочлар"нинг ягона голига Шоҳруҳбек Абдураҳмонов муаллифлик қилди.
"Бунёдкор" 24 сентябрь куни Суперлига 19-турида Қаршида "Насаф" билан тўқнаш келса, "Сўғдиёна" уйда "Пахтакор"ни қабул қилади.
Назорат учрашуви.
"Бунёдкор" - "Сўғдиёна" 1:3
Голлар: Шоҳруҳбек Абдураҳмонов - Самандаржон Мавлонқулов, Жасурбек Ёқубов, Люпче Дориев
Похожие новости
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Комментарии