RU

Последние новости

20:15"Ливерпуль" — "Ман Сити". Таркиблар маълум  1 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  27 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  6 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  8

“Бунёдкор” мухлислари диққатига! Новости

“Бунёдкор” мухлислари диққатига!

“Бунёдкор” мухлислар клуби янги мавсум олдидан ўзининг дастлабки йиғилишларини ташкил этмоқда.
Хабарингиз бор, жорий йилда юртимиз клублари орасида биринчи бўлиб расмий баҳсларни “Бунёдкор” жамоаси бошлаб беради. “Қалдирғочлар” 17 февраль куни ОЧЛ-2015 “плей-офф” босқичи доирасида БААнинг “Ал-Жазира” клубини қабул қиладилар.

Ушбу учрашув арафасида “Бунёдкор” мухлислар клуби вакиллари ва аъзоликка янги ёзилмоқчи бўлганлар учун йиғилишлар бўлиб ўтади. Унда “Бунёдкор” мухлислар клуби аъзолигига янги рўйхат тузилади.

Қайд этиш керакки, бу йилдан бошлаб “Бунёдкор” мухлислар клуби аъзолари тамомила янги, замонавий бейжик билан таъминланадилар. Мухлислар клуби аъзолиги учун сўралган хужжатларни тақдим қилган ишқибозларга махсус штрих кодга эга бўлган замонавий бейжиклар тарқатилади. Ушбу бейжик эгалари мухлислар клуби аъзолари учун ажратилган секторда ўзларининг махсус ўриндиқларига эга бўладилар.

“Бунёдкор” мухлислар клуби аъзолигига ёзилиш учун ўзингиз билан 2 дона 3х4 хажмдаги фотосурат ҳамда паспортингизни 2 нусҳада кўпайтирган ҳолда олиб келишингиз лозим.

Йиғилишлар 10 ва 15 февраль кунлари бўлиб ўтади. Ҳар иккала йиғилиш ҳам “Бунёдкор” стадионининг 4-кириш дарвозаси олдида соат 15:00да бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика