RU

Последние новости

19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  1 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  1 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  2 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  4 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  5 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  6 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  7 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  29

“Бунёдкор” Мочинов ва Курлаев билан хайрлашди Новости

“Бунёдкор” Мочинов ва Курлаев билан хайрлашди

“Бунёдкор” ёшлар жамоаси мураббийлари Александр Мочинов ва Анатолий Курлаев бошқа жамоага ўтишди.
Қайд этиш керакки, айнан Александр Мочинов ва Анатолий Курлаев бошқарувида “Бунёдкор” ёшлар жамоаси сезиларли ўсишга эришди. Айнан ушбу мутахассислар билан ўринбосарларимиз 2013 йил якунларига кўра Ўзбекистон ёшлар лигаси ғолиблигини қўлга киритишди. Шунингдек, мавсумолди йиғинлар мобайнида ёш “қалдирғочлар” назорат учрашувларида ўз рақибларини кетма-кет йирик ҳисобларда мағлубиятга учратиб келаётган эди.

Яқинда Александр Мочинов ва Анатолий Курлаев “Бунёдкор” ФК рахбариятига мурожаат этиб, ўз кучларини каттароқ футболчилар билан синаб кўрмоқчи эканликларини билдиришди. Мураббийлар тандемига пойтахтнинг “Оқ-тепа” жамоасидан таклиф тушди. Энди улар “Оқ-тепа” клубини олий лигага олиб чиқиш учун бор кучларини ишга солишади.

“Бунёдкор” ФК рахбарияти Александр Мочинов ва Анатолий Курлаевнинг жамоамизда олиб борган хизматларига миннатдорчилик билдиради ва уларнинг келгуси фаолиятига омадлар тилайди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика