RU

Последние новости

22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  0 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  1 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  32 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  19 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  7 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  3 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  5 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  4

"Бунёдкор": Минскдаги тўққизинчи кун Новости

"Бунёдкор": Минскдаги тўққизинчи кун

Бугун "Бунёдкор" Минскдаги ўқув-йиғин машғулотларини тўққизинчи кунини ўтказмоқда.

Хабар берганимиздек, йиғиннинг сўнгги уч кунида учта назорат учрашуви ўтказилади. Бугун тушга қадар режалаштирилган уч ўйининг биринчиси бўлиб ўтди. Белорусь футболининг энг етакчи клуби – БАТЭ ўринбосарларига қарши баҳс «Бунёдкор»нинг устунлигида ўтди. Айниқса, беллашувнинг биринчи бўлимида футболчиларимиз мезбонлардан ҳар томонлама устунлик қилишди. Бироқ танаффусга қадар майдон эгалари дарвозаси фақатгина бир марта ишғол қилинди.

Иккинчи бўлим аввалида бош мураббий Вадим Абрамов майдонга бир йўла 10 нафар янги ўйинчини туширди. Мезбонлар устози биргина ўзгариш билан кифояланди. Бу ўзгаришлар жамоамизнинг ўйинига салбий таъсир қилди. Рақибнинг кетма-кет уюштирган ҳужумлари 61-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Ҳимоямиздаги пала-партишликдан сўнг Дмитрий Бессмертний ҳисобни тенглаштирди. Аммо БАТЭ ёшларининг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Ўтказиб юборилган голдан руҳан «синмаган» футболчиларимиз икки дақиқани ичида вазиятни ўз томонларига оғдиришди. Майдон эгалари дарвозасига пенальти белгиланди, нуқтага яқинлашган Миржаҳон Мираҳмадов яна «Бунёдкор»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Голдан руҳланган футболчиларимиз учрашувнинг қолган дақиқаларида ўйин назоратини ўз қўлига олди ва ўйин якунига Вячеслав Дергачев дарвозаси яна икки марта ишғол қилинди ва 1:4 ҳисобида ғалаба қозондик.

Бугунги учрашувда «Бунёдкор» сафида россиялик футболчи майдонга тушди. Дмитрий Островский Минск йиғинида кўрикда бўлади. Қолаверса, БАТЭ ўринбосарлари дарвозасига биринчи голни урган Муҳаммад Диаллонинг тақдирига ҳам Минск йиғинидан сўнг ойдинлик киритилади.

Эслатамиз ўтамиз, эртага жамоамиз Тошкент вақти билан 17:00да Белорусь чемпионати олий лигаси вакили «Дняпро-МЧЗ»га қарши назорат учрашувида майдонга тушади.



НАЗОРАТ УЧРАШУВИ
БАТЭ (ўринбосарлар) – «БУНЁДКОР» - 1:4 (0:1)
18 июль. Минск. «Минск» ФК майдони.
БАТЭ:
Вячеслав Дергачев (Роман Тихомиров, 68), Дмитрий Бессмертний (Данило Лаптин, 76), Никита Супранович (Вадим Мартинкевич, 81), Максим Мякиш (Егорь Осипов, 81), Павел Пашевич, Владислав Русенчик (Роман Лисовский, 69), Александр Немирко (Максим Гаевой, 71), Евгений Гулецкий (Алексей Шалашников, 62), Андрей Потапенко (Иван Калошкин, 71), Дмитрий Матяш, Антон Абрамович (Вадим Пигас, 46).
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Санжар Қодирқулов, Анвар Ғофуров, Абдулла Абдуллаев, Улуғбек Абдуллаев, Лутфулла Тўраев, Санжар Рихсибоев, Нурилло Тўхтасинов, Дилшод Аҳмадалиев, Хуршид Ғиёсов, Муҳаммад Диалло.
Захирадан тушганлар: Абдумавлон Абдужалилов, Элдор Адҳамов, Бобурбек Фарҳодов, Исломжон Қобилов, Улуғбек Абдуллаев, Дмитрий Островский, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Жасурбек Жалолиддинов, Владислав Нуриев, Валерий Акопов, Миржаҳон Мираҳмадов, Фаррух Икромов.
Голлар: Муҳаммад Диалло, 11 - 0:1. Дмитрий Бессмертний, 61 - 1:1. Миржаҳон Мираҳмадов, 63-пенальтидан - 1:2. Бобурбек Фарҳодов, 75 - 1:3. Миржаҳон Мираҳмадов, 81 - 1:4.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика