RU

Последние новости

12:25Баҳром Ҳайдаров: "Имкон қадар 10таликдан ўрин эгаллашга ҳаракат қиламиз"  0 11:54"Интер" асосий футболчиси "Реал" диққат марказида  0 11:26Виталий Денисов: "Файзуллаев топ-5 лигадаги клубга ўтади деб умид қилгандим"  6 10:53"Насаф" сардори легионерга айланишга яқин  11 10:25"Нефтчи" футболчиси "Қўқон-1912"га ўтиши мумкин  1 09:51"Насаф" колумбиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  7 09:18"Нефтчи" Жоэль Кожо учун қанча сарфлаши маълум  12 08:40"Рома" янги мавсум учун учинчи либослар тўпламини намойиш қилди  2 08:13Гари Линекер: "Рэшфорд барчасини уддалайди"  2 07:45Хуршид Мухторовнинг янги жамоаси маълум  1 02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  2 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  4 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  1 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  2

"Бунёдкор": "Кубок соҳиблари мусобақасида иккинчи бўлдик" Новости

"Бунёдкор": "Кубок соҳиблари мусобақасида иккинчи бўлдик"

Самарқанд шаҳрида ўтказилган кубок соҳиблари мусобақаси ўз якунига етди.
Мусобақа бош соврини учун Қорақолпоғистон Республикаси ва ўз вилоятларида ғолиб чиққан жамоалар курашга киришишди.
Тошкент шаҳридан “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари йўлланмани қўлга киритишганди.

Сергей Лушан шогирдлари дастлабки турда мезбон жамоа – “Баҳор-Геолог” клубига 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Жамоамизнинг ягона голи Владислав Нуриев ҳисобига ёзилди.


2-турда “Нуристон” устидан 5:1 ҳисобида қозонилган ғалаба эвазига тарбияланувчиларимиз ярим финалга йўлланма олишди. 6-дақиқадаёқ Достонбек Ҳамдамов ёш “қалдирғочлар”ни олдинга олиб чиқди. Умуман айнан шу футболчи учрашув давомида ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Шунингдек яна бир гол Зарбулло Умаров ҳисобига ёзилди. Танаффусдан сўнг “Нуристон” аъзолари ҳисобни қисқартиришга ҳаракат қилдилар. Лекин 48-дақиқада Улуғбек Мажидов пенальтини самарали якунлай олмади. Бироқ иккинчи бўлим ўрталарида у бирибир “қалдирғочлар” дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди – 3:1. Бир голга тошкентликлар иккита – Жавохир Қаҳрамов ва Даврон Мамажонов голлари билан жавоб қайтаришди. Якуний натижа 5:1.


Ярим финалда тарбияланувчиларимиз иккинчи гуруҳда энг яхши кўрсаткич қайд этган Нукуснинг КДУ жамоасига қарши тепишди. Биринчи голни қорақолпоғистонликлар киритишди: гол муаллифи – Жасур Қурбонов. 31-дақиқада Владислав Нуриев ўртадаги голлар мувозанатини тиклади. Ўйин якунланиши арафасида нукусликлар аъзоси Марат Ажиниязов қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Асосий вақтда ҳисоб бошқа ўзгармагач, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Лотореялар баҳсида эса “Бунёдкор” омадлироқ чиқиб, 5:4 ҳисобида устун келди.


Иккинчи ярим финалда эса “Баҳор-Геолог” Андижоннинг “Уз ДОНГ Жу” жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.


Шу тариқа, мусобақа бош соврини учун “Бунёдкор” ва “Баҳор-Геолог” майдонга тушишди. Тарбияланувчиларимиз гуруҳ босқичидаги мағлубият учун рақибларидан реванш олиш имкониятига эга бўлишди. Бироқ ёш футболчиларимиз маҳорат бобида анчайин тажрибалироқ коллективни жамлаган “Баҳор-Геолог” қаршилигини синдира олишмади. Шунга қарамай асосий вақтда кучлар тенг келди – 0:0. Пенальтилар сериясида эса омад мезбонларга кулиб боқди.


Таъкидлаш жоизки, мусобақанинг энг ёш жамоаси сифатида иштирок этган бунёдкорчилар ташкилотчиларда илиқ таассурот қолдиришди. Турнирда орттирилган тажриба ўсмирларимизнинг кейинги фаолияти давомида асқотади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика