RU

Последние новости

13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  0 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  2 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  0 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  1 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  33 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  99 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  1 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  4 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

“Бунёдкор” кубоги-2014” расмий равишда очилди Новости

“Бунёдкор” кубоги-2014” расмий равишда очилди

Бугун “Бунёдкор” мажмуаси бош майдонида “Бунёдкор” кубоги-2014” Республика турнирининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ташкилотчилар ушбу турнир ёш футболчиларда катта таассуротлар қолдириши учун ўзига хос дастур тайёрладилар. Дастлаб давра марказига ЎзПФЛ директори Фарҳод Магометов, ЎФФ футболни ривожлантириш жамғармаси директори Фурқат Шарипов, “Бунёдкор” ФК Биринчи вице-президенти – Бош директор Бахтиёр Бобоев, “Бунёдкор” стадиони директори Вахид Закиров, “Бунёдкор” жамоаси асосий таркиб аъзолари ва бошқа фахрий меҳмонлар таклиф этилдилар. Сўнгра барча иштирокчи жамоалар саф тортишди. Клуб рахбари, мусобақа ташкилий қўмитаси раиси Бахтиёр Бобоев барчани “Соғлом бола” йили, “Наврўз” айёми билан самимий қутлади ва “Бунёдкор” кубоги-2014” турнирини очиқ деб эълон қилди. Давлатимиз мадҳияси янгради ва барча иштирокчилар қўлларини кўксиларига қўйган ҳолда нигоҳларини стадион узра хилпираётган мамлакатимиз байроғига қаратишди.

Сўз навбати “Бунёдкор” жамоаси сардори Хайрулла Каримовга берилди. У мусобақа иштирокчиларига самимий тилакларини билдирди. Сўнгра “Бунёдкор” жамоаси аъзолари ёш футболчиларга совғалар топширишди ва эсдалик учун улар билан бирга суратга тушишди
(фотожамланма)

Видеолавҳа алоҳида тақдим этилади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика