RU

Последние новости

01:46Сунъий интеллект "Олтин тўп" номзодларини ўзбек клублари либосларида тасвирлади  0 01:32Бундеслига. "Боруссия" Д ишончли ғалабага эришди  0 01:09Ўзбекистон термасининг Нидерландияга қарши ўйинолди машғулоти ГАЛЕРЕЯ  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Насср" 90+9-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди  2 00:29Россия. Ашурматов антиқаҳрамонга айланган учрашувда "Рубин" ўз майдонида мағлуб бўлди  2 00:05Максим Шацких: "Ўйин 80 дақиқа давомида рақиб майдон ярмида кечди. "Ал-Васл" сафида бор-йўғи 2та маҳаллий футболчи бор"  6 23:47Жаҳон чемпионати олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди  0 23:28Тожикистон термасининг Тошкентдаги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:00Бундеслиганинг 3-тури старт олмоқда! "Боруссия" Д ўз майдонида дебютантни қабул қилади  0 22:51Виталий Левченко: "1 очкога муносиб эдик"  6 22:22"Навбаҳор" иштирокидаги ўйин санаси ўзгарди  5 22:06Жамшид Саидов: “Мезбонлик мақомидаги ўйинларимиз ҳам сафар учрашуви каби ўтаяпти”  4 21:58Иван Бошкович: “Ҳозирдан "Насаф”ни чемпион дея олмаймиз"   11 21:45Суперлига. "Пахтакор" - "Нефтчи" 0:0  0 21:28Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"да "Пахтакор" ва "Нефтчи" ўзаро нурсиз дуранг ўйнади  82

“Бунёдкор кубоги”-2014. Иштирокчилар турнир ҳақида Новости

“Бунёдкор кубоги”-2014. Иштирокчилар турнир ҳақида

24-29 март кунлари “Бунёдкор” спорт мажмуасида “Соғлом бола” йилига бағишлаб “Бунёдкор” кубоги-2014” Республика турнири ўтказилди.
Бу ҳақда клуб расмий сайтида батафсил маълумот берилди. Бугун эса турнирга ташриф буюрган иштирокчилар фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Шомил Яфаров, Тошкент вилояти футбол федерацияси Биринчи вице-президенти: “Ёш футболчилар кўплаб мусобақаларда иштирок этадилар, лекин “Бунёдкор” кубоги–2014” иштирокчилар хотирасида ёрқин из қолдиришига ишонаман. Юксак савияда ташкил этилган мусобақа, сифатли майдонлар, очилиш ва тақдирлаш маросимларини Бош стадионда байрамона ўтказилиниши таҳсинга сазовар. Бунинг учун “Бунёдкор” ФК раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан. Ушбу турнирда ёш футболчиларимиз ўзларини кўрсата олишмади. Лекин биз анъанавий ҳисобланган бу турнирда мунтазам иштирок этишни режалаштирганмиз ва келаси йилнинг ўзида совриндорлар қаторидан жой олиш учун интиламиз”.

Вали Келдиев, “Машъал” академияси мураббийи: “Биз одатда барча мусобақаларда ғолиблик учун курашамиз. Бу турнирда 11-ўринни эгалладик холос. Лекин шогирдларим уйга хурсанд ҳолда қайтишмоқда. Сабаби, Олимпиаданинг азалий шиори – “Муҳими ғалаба эмас, иштирок этиш” ибораси айнан шундай турнирларга нисбатан қўлланилинади. Замонавий “Бунёдкор” мажмуасига ташриф буюриш, машҳур инсонлар қўлидан совғалар қабул қилиб олиш имконияти ҳар доим ҳам бўлавермайди. Мамлакатнинг турли бурчакларидан келган тенгқурлари билан беллашиш улар маҳоратини янада оширади. Биз сешанба куни бутун жамоа бўлиб “Фулад” – “Бунёдкор” учрашувини томоша қиламиз ва юртимиз шарафини ОЧЛ да ҳимоя қиладиган ягона жамоамизга ишқибозлик қиламиз”.

Алишер Бозоров, “Локомотив” клуби мураббийи: “Клубимиз қошида футбол мактаби ташкил этилганига энди 3 йил бўлди. Шунга қарамай, қисқа муддат оралиғида биз олдинга катта қадам ташладик деб ҳисоблайман. Бу борада, “Бунёдкор” клуби томонидан ташкил этилган ушбу турнир сингари мусобақалар бизга катта ёрдам беради. Қорақалпағистонликлар ушбу турнирга кела олмасликлари маълум бўлгач, ташкилотчилар бизга таклиф билан чиқишди ва биз уни бажонидил қабул қилдик. 3-ўрин учун баҳсда Тошкент терма жамоасига фақат пенальтилар сериясида мағлуб бўлишни яхши натижа деб ҳисоблайман. Шогирдларим бутун турнир давомида аъло сифатли майдонларда мазза қилиб тўп суришди ва албатта катта тажриба тўплашди. Бундай имконият яратиб бергани учун “Бунёдкор” ФК раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман”.

Шохруҳ Нишонов, “ЎзДонгЖу” жамоаси мураббийи: “Ташкилотчилар ҳар бир вилоятга таклиф жўнатишганда, Андижондан вилоят термаси қатнашиши олдиндан маълум эди. Шунга қарамасдан биз ташкилотчилардан “ЎзДонгЖу” алоҳида жамоа сифатида иштирок этишини сўрадик ва улар илтимосимизни ерда қолдиришмагани учун катта миннатдорчилик билдираман. Бундай нуфузли мусобақаларда қатнашиб тажриба тўплаш ҳам мураббийларга, Ҳам футболчиларга жуда зарур. Турнирнинг ташкилий томонлари ҳақида алоҳида гапирмоқчи эдим. Умумий қилиб айтадиган бўлсам – гап бўлиши мумкин эмас! Текис майдонлар, турли-туман совғалар ва тақдирлаш маросимини энг юксак савияда ўтказилиши барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Шогирдларимдан 4 таси уйга энг катта совға билан қайтмоқда. Улар “Бунёдкор” академия гуруҳлари селекционерлари назарига тушибдилар ва яқин орада энди доимий равишда шу ерда таҳсил олиш имкониятига эга бўладилар. Бир ҳафта олдин эса бу фақат уларнинг орзуси эди...
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика