RU

Последние новости

22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  0 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  9 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  2 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  2 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   3 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  5 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  6 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  5 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  3 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  10

"Бунёдкор" катта мураббийи Марат Мифтахутдинов: "Одатда клубга келган янги инсонлар янгилик қилишга интилишади. Бизда эса сукунат" Новости

"Бунёдкор" катта мураббийи Марат Мифтахутдинов: "Одатда клубга келган янги инсонлар янгилик қилишга интилишади. Бизда эса сукунат"

"Бунёдкор" жамоасида муаммолар кундан кунга кўпайса кўпаймоқдаки, асло бартараф этилаётгани йўқ.

Кеча "Бунёдкор" ва АГМК жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг футболчи ва мураббийларнинг юзидаги кайфиятга қараб бўлмас эди. Гап мағлубиятда эмас, йўқотилган очкода ҳам эмас, гап жамоадаги ички муаммолар ҳақида.

Сайтимиз орқали бундан аввалги мақолаларда жамоа 4 ойдан бери ҳеч қандай маош олмагани, овқатланиш ҳам аввалгидек эмаслиги ҳақида айтиб ўтган эдик. Ушбу сўзларимизни айримлар ёлғонга ҳам чиқаргандек бўлишди. Кеча учрашувдан сўнг Вадим Абрамовнинг ёрдамчи мураббийи Марат Мифтахутдинов фикримизга қўшилган ҳолда жамоадаги ички муаммолар ҳақида фикрини билдириб ўтди.

"Ҳа, биз чиндан ҳам оғир вазиятдамиз. Клубда ҳеч нарса йўқ, маош, овқатланиш, витаминизация ва ҳоказо. Раҳбарият ва юқоридагилар муаммони ҳал қила олмаяпти, бундан жамоа ва футболчилар жабр кўрмоқда. Клубда ва академияда кўплаб инсонлар фаолият юритади, меҳнат қилади. Бундай шароитда ишлаш уларга ҳам оғир. Йигитларни бир амаллаб АГМК билан ўйинга олиб тушдик, бизга керакли ўйин эди. Чунки совринли ўринлар учун курашмоқдамиз. Футболчилар машғулотга келмасликни айтишмоқда, бир томондан улар ҳақ. Яна нима қилишимиз керак, қандай йўл тутишимиз керак, ҳайронман. "Машъал" билан ўйинга ҳам бормаслигимиз мумкин эди. Бироқ футболчиларни бир амаллаб кўндирдик. Қачонгача бундай юрамиз. Ҳадеб кўндиравериш осон бўлмайди. Футболчилар қандай овқатланаётганига  қаранг, макарон, гречка ва картошка. Творог, витамин ва оқсиллар, улар ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. 

Янги раҳбарият келганига бир ойдан ошди. Шу вақт ичида нимадир қилиш керак эди-ку. Ҳеч нарса ҳал бўлмади. У ерда қандайдир тушунарсиз ишлар кетмоқда, бундан фақат жамоа, футболчилар азият чекяпти. Жамоа пулсиз ва овқатсиз ўйнамоқда. Футболчилар ўз ишларини севишади, лекин қуруқ севиш билан бутун мавсумни ўтказиш қийин. Жамоа бу ҳолатда Қўқонга ҳам бормаслиги мумкин, футболчиларни ҳам тўғри тушунамиз. Инсонийлик томондан ҳам уларга тушунтиришга ҳаракат қиляпмиз. Билмадим, нима қилишга ҳам бошимиз қотган. Раҳбарият муаммоларни ҳал қилиши лозим. Улар шу пайтгача бир маротаба жамоа билан учрашди, ойлик йўқлиги, муаммоларни айтдик. Раҳбарлар ҳам билади-ку, ким қанча маош олаётганини. Одатда клубга келган янги инсонлар нимадир янгилик қилишга интилишади. Бизда эса сукунат, ҳеч нарса қилишни исташмаяпти. Жамоа ҳеч кимга керак бўлмай қолгандек кўринмоқда. Бундан кейин ҳам ўзгаришлар бўлмаса, бирон бир совринли ўринни эгаллашимиз қийин кечади. Футболчиларга нафақат жисмоний, балки руҳий томондан ҳам оғир. Ўйинларга тайёрлашимиз қийин кечади",- дейди Мифтахутдинов.

Юқоридаги гаплардан ёқа ушлайсан киши, ўзбек футболига кўп нарса бераётган ва бериб келаётган, терма жамоаларимизга футболчи етказиб беришда етакчи клублардан бири, бир вақтлар халқаро майдонда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган клуб бугунги кунда шундай аҳволда қолаётгани таажжублантиради. Тез орада муаммолар бартараф этилишига умид қилиб қоламиз. Зеро, "Бунёдкор" ўзбек футболига керак!

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика