RU

Последние новости

01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  0 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  31 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  5 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  45 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0

"Бунёдкор": Ғофуров ва Каримов 200лик маррада Новости

"Бунёдкор": Ғофуров ва Каримов 200лик маррада

Кеча “Бунёдкор” ўз майдонида Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубини қабул қилди.
Учрашув бошланиши олдидан ҳар иккала жамоа футболчилари “Бунёдкор” стадионига йиғилган мухлислар қаршисида “қалдирғочлар”нинг икки нафар аъзоси – Анвар Ғофуров ва Хайрулла Каримовга 200-рақам акс эттирилган маҳсус футболкалар топширилди.

Гап шундаки, ҳар иккала футболчи “Бунёдкор” сафида узоқ йиллардан бери тўп тепиб келишмоқда ва уларнинг жамоа сафида ўтказган расмий учрашувлари сони 200лик довондан ошиб кетди. Анвар Ғофуров бу маррани ўтган мавсум олий лига 22-тури доирасида ўтган “Металлург” – “Бунёдкор” учрашувида забт этган бўлса, Хайрулла Каримов “Ал-Наср”га қарши ўйинда “қалдирғочлар” сафидаги ўзининг 200-учрашувини ўтказди.

Шу муносабат билан “Бунёдкор” – “Ал-Наср” учрашуви бошланиши олдидан бош мураббий Сергей Лушан ҳар иккала шогирдига 200-рақам туширилган футболкаларни тантанали равишда топширди.



Ўйлаймизки, Анвар Ғофуров ва Хайрулла Каримов сингари бой тажрибага эга бўлган футболчилар ҳали кўп вақт ёшларга ўрнак бўлишиб, уларни келажакда етук футболчи бўлиб етишишларида ўз ҳиссаларини қўшишади.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” сафида биринчи бўлиб 200лик маррага ярим ҳимоячи ва эндиликда ўз фаолиятини “Шўртан”да давом эттираётган Виктор Карпенкога етиб келганди. Унинг “қалдирғочлар” сафидаги 200-учрашуви 2012 йилнинг 8 октябрь кунида ўтган “Локомотив” – “Бунёдкор” учрашувига тўғри келади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика