RU

Последние новости

14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  0 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  0 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   7 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  4 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0

"Бунёдкор": "Фулад" ҳам, "Ал Фатеҳ" ҳам ғалаба қозонди Новости

"Бунёдкор": "Фулад" ҳам, "Ал Фатеҳ" ҳам ғалаба қозонди

“Бунёдкор”инг Осиё Чемпионлар лигасидаги рақиби – Эроннинг “Фулад” клуби жуда муҳим ғалабани қўлга киритди.
Ахвазликлар 22-турнинг марказий учрашувида чемпионат пешқадами – Теҳроннинг “Пирузи” клубини қабул қилишди. Аввалига учрашувнинг 25-дақиқасида пойтахтликлар Саид Меҳдининг гол эвазига олдинга чиқиб олишди. Орадан роппа-роса ўн дақиқа ўтиб, Исмоил Шарифат ўзининг ажойиб зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди. Ўйин дуранг натижа билан якунланиб бораётган бир пайтда (89-дақиқада) Араш Афшин “Пирузи” дарвозасини ишғол қилиб, “Фулад”га жуда муҳим бўлган уч очкони тақдим қилди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Фулад”нинг очколари сони 42тага етди ва улар мусобақа жадвалининг 11 январь кунги ҳолати бўйича пешқадамга айланишди. 41 очко билан иккинчи поғонада бораётган “Истиқлол” клуби ушбу турдаги учрашувини эртага ўтказади.


Кеча Саудия Арабистони чемпионатининг 17-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу тур доирасида Осиё Чемпионлар лигасидаги рақибимиз, Саудия Арабистони чемпионатининг амалдаги ғолиби – “Ал-Фатеҳ” клуби ўз майдонида пойтахтнинг “Ал-Шабаб” жамоасини қабул қилди.

Қизиқарли кечган учрашувда ал-аҳсаликлар 2:1 ғисобида ғалаба қозонишди. Ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 21тага етказиб олган “Ал-Фатеҳ” мусобақа жадвалининг 7-поғонасига кўтарилиб олди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика