RU

Последние новости

22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  26 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  1 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  10 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  5 20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  2 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  80 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  16 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  30 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0

"Бунёдкор": Фахрийларимиз эътирофда Новости

"Бунёдкор": Фахрийларимиз эътирофда

Теги :  Бунёдкор
Халқимизда “қариси бор уйнинг париси бор”, деган нақл бежиз айтилмаган.

Зеро, кексаларни эъзозлаш, уларни ҳурмат қилиш ва парваришлаш болалигимиздан қон-қонимизга сингиб кетган. Бу ёзилмаган қоидага нафақат оилада, балки жамиятда ҳам амал қилишимиз билан биз бошқа миллатлардан ажралиб туришимиз ҳеч кимга сир эмас.

Бугун "Бунёдкор" клуби қароргоҳида Ўзбекистон Спорт фахрийлари Кенгаши ҳамда “Бунёдкор” футбол клуби ташаббуси билан кичик тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Спорт фахрийлари Кенгаши раиси Баҳодир Махситович Махситов, “Бунёдкор” футбол клуби Бош директори Мурод Боқиевич Алиев ва бир қатор фахрийлар қатнашди. Тадбирда сўзга чиққан Баҳодир Махситович юртимизда кексаларга яратилаётган шароитлар, эътибор хусусида фикр билдирар экан, шахсан давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ҳукумат даражасига чиққанини таъкидлаб, бугунги кунда фахрийларимиз давлатнинг доимий эътиборида эканлигини маълум қилди. Хусусан, бутун умрини спортга бағишлаган фахрийларимизга ҳукуматимиз ва Кенгаш томонидан тегишли ёрдамлар ажратилаётгани эътироф этилди. Баҳодир Махситов “Бунёдкор”дек улуғ даргоҳга ташрифининг сабабини изоҳлар экан, клубнинг фидойи-фахрийларининг меҳнатларини эътироф этиш ва уларга тегишли кўкрак нишони ҳамда гувоҳномаларни топшириш эканлигини билдирди. Жумладан, “Бунёдкор” футбол клуби ва академиясида узоқ йиллардан буён турли йўналишларда самарали меҳнат қилиб келаётган бир қатор ходимларга “Ўзбекистон Спорт фахрийси” кўкрак нишони ва гувоҳномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, тадбир якунида Баҳодир Махситович “Бунёдкор” футбол клубига Кенгашнинг махсуси совғасини тақдим этди. Ўз навбатида Мурод Боқиевич бу эътибор учун миннатдорчилик билдирар экан, Баҳодир Махситович ва у каби фахрийларимиз учун “Бунёдкор” уй учрашувларини бевосита стадионда томоша қилишларига “Бунёдкор”дан алоҳида хона ажратилишини маълум қилди.

Тақдирланганлар
А.М.Семёнов
В.Н.Ни
П.В.Ким
Г.К.Шокирова
Т.В.Усова
Ш.Ғ.Тошпўлатов
Б.М.Маҳкамов
М.А.Зорина
М.Е.Дорфман




Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика