RU

Последние новости

17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  0 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  1 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  7 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  8 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  3 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  1 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  2 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  2 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1

"Бунёдкор" энди "Пахтакор" стадионида ўйнайди Новости

"Бунёдкор" энди "Пахтакор" стадионида ўйнайди

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби мавсумнинг қолган қисмини "Пахтакор" стадионида ўтказиши кутилмоқда.
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати вакили Аброр Имомхўжаев ўз твиттерида хабар берди. 

"Бунёдкор" - "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги ўйин 26 август куни "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 19:00 да бошланади".

"Умуман Ўзбекистон Кубоги финалигача (балки кейинроқ ҳам) "Бунёдкор" уй учрашувларини "Пахтакор" стадионида ўтказади", - деб ёзади Аброр Имомхўжаев ўз твиттерида. 

Нима учун "Бунёдкор" "Жар"да ўйнамаслиги ҳақида маълумот берилмаган. "Қалдирғочлар" бу йилги мавсум бошида янги бунёд этилган "Бунёдкор" стадионида уй ўйинларини ўтказишганди. Бироқ бу ўйингоҳнинг чими янгиланиши боис ўйинлар "Жар"да бўлиб ўтаётганди.   

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубогининг бу йилги финали 25 сентябрь куни "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Унда "Бунёдкор" ва "Насаф" клублари ўзаро беллашишади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика