RU

Последние новости

01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  4 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  1 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  12 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  8 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5

“Бунёдкор-Б”дан навбатдаги ғалабалар серияси Новости

“Бунёдкор-Б”дан навбатдаги ғалабалар серияси

7 июнь куни футбол клублари тарбияланувчилари ўртасида Тошкент шаҳар биринчилигининг иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда “Бунёдкор-Б” ўз уйида “ТошCити”ни қабул қилди. Ушбу қарама-қаршиликда томонларнинг 5та ёш тоифасидаги жамоалари ўзаро беллашишди.

2003 йил. 6:1 (4:1)
Куннинг дастлабки беллашувида энг кичик ёш тоифасидаги футболчилар тўқнашувининг гувоҳи бўлдик. Жамоалар мураббийларнинг ўйин давомида тинимсиз бериб борган кўрсатмалари асносида ҳаракат қилишди. Биринчи бўлиб дарвозани ишғол қилиш, мезбонларга насиб этди. 18-дақиқада Толиб Ўсаров жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, кейинроқ ҳимоячи Хусан Мўминов ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди – 2:0. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас Абдуллох Ҳикматов дублни ўз номига расмийлаштириб қўйди. Биринчи таймнинг сўнгги дақиқаларида меҳмонлардан Олим Абдувоҳобов ҳисобни қисқартиришга эришди – 4:1. Иккинчи бўлимни ҳам “қалдирғочлар” фаол бошлашди. Натижада, Маҳмуд Муҳамаджонов рақиб посбонини икки марта ранжитиб, умумий ҳисоб 6:1 бўлишини таъминлади.

2002 йил. 6:0 (5:0)
Навбатдаги баҳсда 2002 йилда таваллуд топган тарбияланувчилар майдонда саф тортишди. Бу ўйин ҳам мезбонларнинг устунлиги остида ўтди. Дастлабки 45 дақиқаликда Акмал Рисқуллаев шогирдлари “Таш Cити” дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритишди. Гол муаллифлари Абдуллох Абдуллажонов, Фаррух Ҳожибеков, Шоислом Шобаҳриев бир мартадан учрашув қайдномасига номларини ёздириб қўйган бўлишса, Икром Эркинов дублга эришди. Жамоанинг оҳирги голига Ҳуршид Убайдуллаев муаллифлик қилди – 6:0.

2001 йил 3:1 (3:0)
14 ёшли футболчилар анча тартибли ўйин намойиш этишди. Томонлар майдонда ҳар бир қарич ер учун кураш олиб боришди ва беллашув муросасиз ўтишини таъминладилар. Учрашувда ҳисобни очиш мезбонларга насиб этди. Биринчи гол муаллифи Собир Норбоев. Орадан 6 дақиқа ўтиб, Солижон Тўхтасинов фарқни иккитага оширди. Биринчи тайм охирларига келиб, Собир Норбоев жамоасининг йирик ҳисобда танаффусга йўл олишига сабабчи бўлди – 3:0.
Иккинчи 45 дақиқаликда меҳмонлар жонланиб қолишди. Ҳатто “ТошCити” бир марта “Бунёдкор-Б” дарвозасини “ўққа” тутиб, мезбонларни майдон марказидан тўпни ўйинга киритиб беришга мажбур қилди – 3:1. Аммо бу гол ғалаба у ёқда турсин, дурангга ҳам камлик қилди.

2000 йил. 3:2 (2:2)
Шу кунги баҳслар ичида энг томошабоп ва қизиқарлиси айнан 2000 йилги болалар тўқнашуви бўлди, десак адашмаган бўламиз. Чунки мазкур рақиблар бир-бирларига етарлича қаршилик кўрсата олишди. Буни ҳисобдан ҳам билиб олса бўлади. Учрашувда биринчи бўлиб мезбонлардан Равшан Хусанов ўзини кўрсатишга эришди – 1:0. Орадан 10 дақиқа ўтгач Шерзод Нарзуллаев жамоаси мувозанатни тиклади. Бу гол меҳмонларга руҳий устунликни тақдим этди. Натижада, Сухроб Қодиров жамосини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:2. Воқеалар ривожи бундай тус олишини кутмаган “қалдирғочлар” катта куч билан олдинга ўтишди. Кетма-кет ташкил этилган ҳужумлар 28-дақиқада самара келтирди. Вазият қаҳрамони Жавлон Анваржонов. Ўйинда дарвозани сўнгги марта ишғол қилиш ҳам Равшан Хусановга насиб этди. Шу тариқа “Бунёдкор-Б” рақибини 3:2 ҳисоби билан мағлуб этди.

1999-98 йил 2:0 (2:0)
Шу кунги баҳслар ичида энг сокин ўтган ўйин, деб мана шу ёшдагилар тўқнашувини айтишимиз мумкин. Томонлар учрашув давомида эҳтиёткорликка интилишди. Ҳужумлар ташкил этишда ҳам олдиндан ўйланган режа асосида ҳаракат қилишди. Лекин Азиз Ҳошимов шогирдлари рақибига нисбатан фаолроқ бўлганликлари учун гол киритишни уддалашди. Ушбу муваффақиятга 19-дақиқада Муҳаммадамин Умиджонов эришди. Мезбонларнинг кейинги хурсандчиликлари ҳам узоқ кутилгани йўқ. Яъни, орадан 8 дақиқа ўтиб Жавоҳир Мусажонов беллашувдаги ҳал қилувчи тўпни дарвозага жойлаб қўйди – 2:0.

Шу тариқа, “Бунёдкор-Б” 2-тур доирасидаги барча ўйинларни ўз фойдасига ҳал қилди. Мезбонлар “ТошCити” жамоалари дарвозасини 20 марта ишғол қилган бўлишса, ўз постларидан 4та тўп олиб чиқишди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика