RU

Последние новости

19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  1 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  5 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  10 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  1 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  4 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  8 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1

"Бунёдкор" - "Ал Наср" учрашувига тааллуқли фактлар Новости

"Бунёдкор" - "Ал Наср" учрашувига тааллуқли фактлар

Соат 19:00да "Бунёдкор" - "Ал Наср" учрашуви бошланади.
- Бу жамоаларнинг дастлабки ўйини 1:1 ҳисобида якун топган;

- "Бунёдкор" кетма-кет саккизинчи мавсум ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнамоқда, "Ал Наср" эса ўз тарихида иккинчи марта қатнашяпти;

- "Бунёдкор" ОЧЛда иштирок этаётганидан бери биринчи марта гуруҳдан чиқа олмади. Жамоа бўлиб ўтган тўртта учрашувда атиги бир очко тўплади;

- "Бунёдкор" 1-турда "Ал Наср"га гол урганидан бери бошқа ўйинларда тўп кирита олмаяпти. Ўйиннинг вақти билан ҳисоблаганда "Бунёдкор" олти соатдан бери гол ура олмаяпти;

- "Бунёдкор" шу пайтгача ўз майдонида олти марта Саудия клублари билан баҳс олиб борган. Жамоа шундан тўрттасида ғалаба қозонган ва икки бор мағлубиятга учраган;

- Хайрулла Каримов, Акмал Шораҳмедов, Шакер Зуаги, Жавлон Иброҳимов, Сато Минори ва Акром Комилов ҳисобида биттадан сариқ карточка бор. Агар бу ўйинчилардан кимдир бугун яна огоҳлантириш оладиган бўлса, гуруҳдаги охирги ўйинни ўтказиб юборади;

- Агар "Ал Наср" бугун мағлубиятга учрайдиган бўлса, ОЧЛдан чиқиб кетади (Қачонки "Лахвия" "Персеполис"ни мағлуб этса)

- "Ал Наср" ОЧЛнинг сафар беллашувларида ҳали ғалаба қозонмаган, жамоа икки бор дуранг ўйнаб, тўрт марта имкониятни бой берган;

- "Ал Наср" бунгача Тошкентга бир марта келган ва 2011 йил "Пахтакор" билан бўлган учрашувда 2:2 ҳисобини қайд этган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика