RU

Последние новости

18:12"Насаф" - "Бухоро". Таркиблар маълум  0 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  5 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  7 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  11 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  15 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  14

"Бунёдкор-А" – БЎСМ-16 ўйинлари Новости

"Бунёдкор-А" – БЎСМ-16 ўйинлари

Дам олиш куни футбол мактаблари бўйича Тошкент шаҳар биринчилигининг 6-турида "Бунёдкор-А" ўз уйида "БЎСМ-16" жамоасини қабул қилди.
Шу куни жами 4та беллашув бўлиб ўтди. мактабнинг 2001-2002 йилги  тарбияланувчилари бошқа мусобақадаги иштироки боис, ўйин бошқа муддатга кўчирилди.

2000 йил, (10:0)
Дастлабки учрашув 2000 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида кечди. "Қалдирғочлар"нинг беллашув илк дақиқаларидаги  ташкил этган ҳавфли вазиятлари самарали якун топди. Биринчи содир этилган ҳужум голга айланганидан ўзини йўқотиб қўйган меҳмонлар тушкунликка тушиб қолишди. Натижада бунёдкорчилар дарвоза томон яна таҳдид солиб голлар уришга муваффақ бўлишди. Албатта воқеалар ривожини бундай тус олишини кутмаган "БЎСМ-16" ўйиннинг қолган дақиқаларида ҳам фақат ҳимоя ҳақида бош қотиришига тўғри келди. "Бунёдкор-А" эса голлар "ёмғирини" ёғдирди. Шу куни мезбонлар сафида ҳаракат қилган Гайрат Азизҳўжаев, Расул Йўлдошев, Абдулҳай Исмоилов ва Шуҳрат Неъматов жамоасининг йирик ғалабасини таъминлади – 10:0.

1999 йил, (3:1)
Навбатдаги беллашувда томонлар  бир-бирларини анча яхши ўрганганликлари кўзга ташланиб турди. Чунки ҳар иккала жамоа футболчилари бир-бирларини танишлари оқибатида қайси ўйинчининг имкониятлари қай даражада эканлигини билган ҳолда ҳаракат қилишди. Натижада, биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлим эса аввалгисига қараганда умуман бошқача ўтди. Жамоалар ҳужум ҳақида кўпроқ ўйлай бошлашди. Мезбонлар ҳаракатларини асосан қанотлар фаоллиги орқали уюштиришди. Бу эса ўз самарасини бермасдан қолмади. Голлардан иккитаси айнан шу аснода дарвоза тўрига бориб тушган бўлса, яна биттаси жарима майдони олдидаги комбинацион ҳужум орқали ижобий якун топди. "БЎСМ-16" эса бурчак зарбасидан унумли фойдаланди. Шу тариқа ҳисоб 3:1 мезбонлар фойдасига.

1998 йил, (9:1)
Куннинг учинчи бахсида "Бунёдкор-А" рақибидан ҳар жабҳада устунлик қилди. Футболчилар бир-бирини тушиниши, ҳужумлар ташкил этилиши, аниқ паслар бериш ва ҳоказо. Ҳисоб ҳам ўйинга яраша бўлди 9:1. Ўйинда Дониёр Турсунов, Жавлон Абдуҳамадов, Ҳусниддин Ҳусниддинов ва Санжар Ҳасанбоев дублга эришган бўлсалар, Усмон Масуров битта голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Уларнинг 9та голига меҳмонлардан Ҳумоюн Аҳмаджонов битта гол билан жавоб қайтара олди. Натижада ҳисоб 9:1 кўринишини олди.

1996-97 йиллар, (4:2)
Бундан олдинги турда "Бунёдкор-А" сафарда "БЎСМ-16" меҳмони бўлган эди. Шу учрашувда томонлар муроса йўлини танлашларига тўғри келган. Бу сафарги беллашув худди аввалгиси каби кескин курашларга бой бўлди. Дастлабки бўлимда мезбонлар анча яхши ҳаракат қилган бўлса, иккинчи бўлимда меҳмонлар устунлик қилишди. Биринчи бўлиб дарвоза ишғол қилиш "Қалдирғочлар"дан Жовоҳир Эсонқуловга насиб этган бўлса, орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан жамоадоши Санжар Қодирқулов ҳам ўзини кўрсата олди. Аммо, меҳмонлар ҳам қараб ўтиришмади. Ҳужумга ҳужум билан жавоб беришди. Лекин уларнинг оҳирги паслари аниқ бормаслиги натижасида ҳаракатлари якунига етмай қолаверди.

Орадан бироз вақт ўтгандан кейин эса "БЎСМ-16" пеналтини амалга ошириб ҳисобни битта тўпга қисқартирди. Бу қалтис ҳисоб бунёдкорчиларни яна олдинга ундади. Натижада кўп сонли ҳавфли вазиятлардан иккитаси голга айланди. Уларни ҳам яна ўша Санжар ва Жовоҳир киритди. Учрашув оҳирлаб бораётган бир пайтда меҳмонлардан Жасур Шуҳратов жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Шу тариқа ҳисоб 4:2, "Бунёдкор-А" фойдасига.

Шуни хам эътироф этишимиз мумкинки, беллашувда Жовоҳир Эсонқулов ҳужумдаги аниқлилик коэффициенти билан мақтана олса, Санжар Қодирқулов тезлиги, дриблинги ва қанотдан уюштирадиган рейдлари билан жамоадошлари жонига оро кирди, ҳамда учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб ҳам, айнан Санжарни кўрсатишимиз мумкин.

Навбатдаги тур учрашувлари 6 октябрда бўлиб ўтади. Шу куни "Бунёдкор-А" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади.

Бекзод ИСАЕВ
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика