RU

Последние новости

11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  0 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  7 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  3 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  25 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  45 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  83 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  136

“Бунёдкор-97” - “Гулистон-97” 5:0 Новости

“Бунёдкор-97” - “Гулистон-97” 5:0

12 сентябрь куни олий ва биринчи лига жамоаларининг футбол мактаблари ўртасидаги анъанавий тарзда ўтказиладиган баҳслар давом этди.
Шу куни “Бунёдкор” ўз майдонида “Гулистон”ни қабул қилди. Ёдингизда бўлса, ПФЛ бу йилги баҳсларда жамоаларнинг 1997-1998 йилдаги болалари иштирок этиши лозимлигини белгилаб қўйганди. Бунёдкор футбол мактабида бўлган баҳсда “қалдирғочлар”нинг қўли баланд келди. 

Дастлабки дақиқалардан икки жамоа ҳужумга зўр беришди. Айниқса, илк дақиқалардан “Гулистон” футболчиларининг қарши ҳужумлари ҳавфли кўриниш олди. Майдон марказида ҳаракат қилган “Гулистон” футболчиси Илҳом Анорқулов шерикларини бир нечта қулай вазиятга олиб чиқди. Бироқ, қилинаётган уринишлар самара бермади. “Бунёдкор” ҳам ўз майдонида ўйнаётганлигини унутиб қўймади ва қатор ҳужумлар қилди. Фақат, ҳал қилувчи зарбага келганда икки жамоадан ҳам омад юз ўгирди. “Гулистон” мураббийи Аббос Эргашев кўпроқ шогирдларидан хушёрлик билан ҳаракат қилишларини талаб қилди. Шунинг учун ҳам “қалдирғочлар” жамоаси вакиллари гол уришлари осон бўлмади. Ниҳоят, биринчи таймнинг сўнгилларида мезбонлар ўз мақсадларига эришди. Қанотдан етказилиб берилган тўпдан сўнг, “Бунёдкор” ҳужумчиси бош билан зарба бериб, ҳисобни очди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, яна қанотдан узатилган тўпдан кейин, “Бунёдкор” ҳисобни янада оширди, 2:0. Иккинчи таймда ёш қалдирғочлар янада кўпроқ ҳужумга зўр беришди ва натижада учта тўп киритишди. Аббос Эргашев ҳам танаффусдан кейин, таркибни кучайтириш истагида ўзгартиши қилди. Бу ўзгаришлар эса амалда ўз самарасини бермади.

Учрашувдан кейин меҳмонлар устози Аббос Эргашевнинг фикрларини тингладик:
Аббос Эргашев (“Гулистон” мураббийи): - Ўйин анча қизиқарли тарзда ўтди. Биринчи таймни яхши бошлагандик. Дастлабки 20-дақиқа оралиғида тенгма-тенг тўп сураётгандик. Кейин, рақибнинг ҳужумлари натижасида гол қўйиб юбордик. Кейин яна хатоларга йўл қўйганлигимиз ҳисобни йириклашиб кетишига олиб келди. Бунёдкор футболчилари ҳам кучли эканлигини кўрсатишди.

- Ўйин шундай ҳисоб билан якунига етишини олдиндан тахмин қилганмидингиз?
- Йўқ, албатта. Агар ҳисобни бундай кўриниш олишини билганимизда, учрашувга келмасдик ҳам. Биз камида дуранг учун майдонга чиққандик. Ҳарқалай шунга умид қилгандик. Боя айтиб ўтганимдек, бир нечта хатоларимиз сабабли, мағлубиятга учрадик. Бўлмасам, учрашувда тенглик келтира олишимиз ҳам мумкин эди.

- Қолган баҳслардан нималарни кутяпсиз?

- Иложи борича ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Эндиликда, биз икки уйда ва битта сафарда ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, бу беллашувларда ғалаба қозона оламиз. Шогирдларимни кучига ишонаман, кейинги баҳсларда вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз.


“Бунёдкор” – “Гулистон” - 5:0
Бунёдкор футбол мактаби.
“Гулистон”:
Сардор Мўминов, Йўлдош Ғофуров, Шаҳзод Турдибеков, Дониёр Қосимов, Бобур Нўъмонжонов, Диёр Ҳазратқулов, Илҳом Анорқулов, Рустам Ҳазратқулов, Миржалол Мамасолиев, Иззатбек Абдуваҳобов, Ботир Бегимқулов.
Захирадан тушганлар: Азамат Саидов, Шоҳруҳ Тўҳтабоев, Дилшод Насруллаев, Исмоил Нуриддинов, Бекзод Анорбоев.


Иззатбек Абдуваҳобов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика