RU

Последние новости

20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  2 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  91 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  24 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1

“Бунёдкор-2001” Россиядаги турнирни ғалаба билан бошлади Новости

“Бунёдкор-2001” Россиядаги турнирни ғалаба билан бошлади

Россиянинг Қозон шаҳрида 2001 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида Ленар Гильмуллин хотирасига бағишланган халқаро мусобақа старт олди.
“Рубин” футбол клуби ташаббуси билан ташкил этилаётган ушбу турнир жамоа сафида 2003-2007 йиллари тўп тепган, 2005-2007 йиллар мобайнида Россия ёшлар терма жамоаси сардори сифатида ҳаракат қилган, бу ёруғ оламни 22 ёшида тарк этган қозонлик Ленар Гильмуллин хотирасига бағишлаб ўтказилмоқда.

Турнирда жами 6та жамоа иштирок этмоқда. Булар: “Краснодар” (Россия), “Қайрат” (Қозоғистон), “Динамо” (Белорусь), “Бунёдкор” (Ўзбекистон), “Рубин” (Россия) ва “Зимбру” (Молдавия).

Мусобақанинг биринчи учрашувида “Бунёдкор” ва Минскнинг “Динамо” футбол мактаби тарбияланувчилари куч синашдилар. Қизиқарли кечган баҳсда ёш “қалдирғочлар” рақибни иродали тарзда 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратдилар. Учрашувнинг 10-дақиқада Михаил Шевченко томонидан киритилган гол белоруссияликларни олдинга олиб чиққанди. Иккинчи бўлимда футболчиларимиз ташаббусни ўз қўлларига олишди ва “Динамо” дарвозасига иккита тўп киритишди. Голларга Хумоюн Исмоилов ва Сирожиддин Башриддинов муаллифлик қилишди.

“Бунёдкор-2001” футболчилари эртага 2-тур доирасида мусобақа мезбонлари “Рубин” жамоасига қарши саф тортишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика