RU

Последние новости

14:17"Челси" Боули даврида ёмон натижалар қайд этмоқда  0 13:59Ўзбекистон Кубоги. Самарқанд жамоаси 2-босқичга йўл олди  0 13:26"Барселона" "Ал Иттиҳод" билан бир ҳужумчи учун курашади  2 12:59Кенан Йилдиз "Ювентус"да замонавий рекорд ўрнатди  1 12:27Арне Слот: "Бу биз учун катта зарба бўлди"  2 11:49Моуриньюнинг "Бенфика"си чемпионатда мағлуб бўлгани йўқ  2 11:16"Барселона" Испания термаси дарвозабони билан шартнома имзолаши мумкин  0 10:47Артета Лига кубогини ютишга ишонмоқда  4 10:15Арбелоа "Атлетико"га қарши ўйини олдидан Мбаппенинг ҳолатини баҳолади  5 09:42"Ливерпуль" 10 йиллик антирекордни такрорлади  2 09:11"Арсенал" ПСЖ юлдузига қизиқмоқда  2 08:40"Манчестер Сити"нинг "Арсенал"га қарши финал учрашуви учун тахминий таркиби маълум   12 08:06Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун уй-меҳмонлар либослари тақдим этилди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун мусобақанинг саралаш босқичига старт берилади  1 03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0

“Бунёдкор” 18 январь куни БААга учиб кетади Новости

“Бунёдкор” 18 январь куни БААга учиб кетади

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва кубоги соҳиби – “Бунёдкор” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни бошлади. 14 декабрь куни жамоа аъзолари тўпланишди ва футболчилар тиббий кўрикдан ўтишди.
15-16 декабрь куни асосан тикланиш машқлари режалаштирилган бўлса, 17 декабрдан бошлаб машғулотлар кунига 2 мартадан ўтказилинади. Дастлабки йиғин 29 декабрь куни ниҳоясига етади. 2014 йилнинг 3 январь куни “қалдирғочлар” иккинчи йиғин учун тўпланишади ва 2 ҳафта давомида яна ўз қароргоҳларида жисмоний машғулотларга зўр беришади. 18 январь куни эса “Бунёдкор” жамоаси дастлабки ҳорижий йиғинни ўтказиш учун БААга жўнаб кетади.

Жамоадаги ўзгаришларга тўхталсак, клуб билан шартномалари ниҳоясига етган футболчилар - дарвозабон Игнатий Нестеров, ҳимоячи Анвар Ғофуров, ярим ҳимоячилар Лутфулла Тўраев ва Жасур Хасанов жамоани тарк этишди ва пойтахтнинг яна бир клуби – “Локомотив” сафига ўтишди. Ўз навбатида “Бунёдкор” клуби ҳимоячилар Бобуржон Акбаров (“Гулистон”) ва Шукурали Пўлатов (“Нефтчи”), шунингдек ҳужумчи Воҳид Шодиевни (“Бухоро”) ўз сафига таклиф этди. Кеча бу футболчилар билан 2 йиллик муддатга шартнома имзоланди. Селекция ишлари мавсум бошлангунча давом этади. Легионерлар масаласига эса, БАА ва Туркиядаги йиғинлардан сўнг ойдинлик киритилади.

Аброр ИМОМХЎЖАЕВ
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика