RU

Последние новости

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  16 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

Бундеслигадан чиқиб кетган “Шальке” футболчиларига клуб мухлислари ҳужум қилди Новости

Бундеслигадан чиқиб кетган “Шальке” футболчиларига клуб мухлислари ҳужум қилди

Германия чемпионати 30-турида "Арминия" (0:1)га енгилгандан кейин "Шальке" муддатидан олдин мусобақани тарк этди.

Мазкур ўйиндан кейин жамоанинг юзлаб мухлислари уй стадиони яқинига йиғилди. “Шальке” автобуси у ерга келиб тўхтагандан кейин ишқибозлар футболчиларга ҳужум қилди. Ўйинчиларнинг кўпчилиги қочишига тўғри келди.

“Чоршанба куни эрта тонгда Билефельддан қайтгач, футболчилар ва айрим мухлислар гуруҳи ўртасида қисқа мулоқот бўлди. Суҳбат давомида номаълум шахслар белгиланган чегарани кесиб ўтишди. Буни қабул қилиб бўлмайди.

Бундеслига-2'га тушиб кетганимиздан кейин тушкунлик ва хафагарчиликка қарамай, клуб ҳеч қачон футболчилар ва ходимларимизга бўладиган жисмоний таҳдидга йўл қўймайди. Кечаги тўқнашувда айнан шу нарса юз берди.

Клуб мазкур хатти-ҳаракатни қатъиян қоралайди ва ходимларимизни қўллаб-қувватлайди. Ҳодиса юзасидан тергов олиб борилмоқда”, дейилади клуб баёнотида.

Гельзенкирхенликлар 1988 йилдан бери илк бор Бундеслигадан қуйи дивизионга тушиб кетди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика