Бундеслига йўлланмасига эга чиққан илк клуб номи маълум бўлди
17 июн 2020 00:56
Новости
Бундеслига йўлланмасига эга чиққан илк клуб номи маълум бўлди
Футбол бўйича Германия чемпионатининг 2-дивизиони якунланишига 2 тур қолди.
Бундеслига 2'нинг 2-поғонада бораётган "Гамбург" бугун мусобақанинг 32-турида "Оснабрюк" (1:1) жамоаси билан дуранг ўйнади. Гамбургликларнинг очко йўқотиши пешқадам "Арминия" клуби учун айни муддао бўлди. Чунки ҳисобида 61 очкоси бор мазкур клуб ва "Гамбург" орасидаги тафоввут 7 очкога етди. Шу тариқа "Арминия" 2008-09 йилги мавсумдан буён илк марта Германия Бундеслигасининг юқори дивизионида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Маълумот учун, "Гамбург", "Штутгарт" ва "Хайденхайм" клубларида ҳам 2 ва 3-ўринлар орқали юқори дивизионга чиқиш имконияти сақланиб турибди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии