RU

Последние новости

16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  0 15:58Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор (онлайн натижа)  0 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  3 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  2 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  12 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  16 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  5 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  7

Бундеслига. "Боруссия" дарвозаси ишғол этилди, лекин... Новости

Бундеслига. "Боруссия" дарвозаси ишғол этилди, лекин...

Бундеслиганинг 6-тури доирасидаги марказий баҳс Дортмундда бўлиб ўтди.


Германия чемпионати пешқадами ўз уйида Мёнхенгладбахдаги номдоши "Боруссия"ни қабул қилди.

Голларга бой кечган учрашувда 6та гол урган мезбонлар, ўз дарвозаларидан жорий мавсумда бундеслигадаги илк голларини қўйиб юборишди. Ларс Штиндль Бюрки дарвозаси занжирини 516 дақиқалик "қуруқ" сериядан кейин ечган илк футболчига айланди.


Аммо бу гол "Боруссия" Мёнхенгладбахга ҳеч қандай ёрдам бера олмади. Максимилиан Филипп ҳамда Пьер-Эмерик Обамеянгнинг бенефисига айланган баҳсда Петер Бошш жамоаси йирик ғалабани қўлга киритди. Филипп дубл қайд этди ва битта голга ҳаммуаллифлик қилди. Обамеянг эса хет-трикка эришди. Мёнхенгладбах дарвозасига киритилган олтинчи голни Юлиан Вайгл урди.


Шу тариқа ушбу ғалабадан кейин "Боруссия" Дортмунд Бундеслигада пешқадамликни янада мустаҳкамлади.


Бундеслига, 6-тур. Турнир жадвали

Боруссия Д – Боруссия М 6:1

«Сигнал Идуна Парк»

Голлар
: 1:0 – 28 Филипп, 2:0 – 38 Филипп, 3:0 – 45 Обамеянг, 4:0 – 49 Обамеянг, 5:0 – 62 Обамеянг, 5:1 – 66 Штиндль, 6:1 – 79 Вайгль.

Боруссия Д
– Бюрки, Папастатопулос (Бартра, 83), Толян, Пишчек (Загаду, 70), Топрак, Гетце, Вайгль, Пулишич (Кагава, 64), Дауд, Филипп, Обамеянг.

Боруссия М
– Зиппель, Гинтер, Вендт, Эльведи, Вестергор, Джонсон (Херрманн, 72), Крамер (Хофманн, 75), Закария, Азар, Штиндль, Раффаэл (Кюизанс, 61).

Огоҳлантириш
: Эльведи (58).

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика