RU

Последние новости

01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  2 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  0 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  1 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:40Конференциялар лигаси. "Астон Вилла" — "Олимпиакос" ҳамда "Фиорентина" — "Брюгге" учрашувлари бошланди  3 23:33Европа лигаси. "Марсель" "Аталанта"га қарши, "Рома" эса "Байер" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  12 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  28 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  14 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7

Бундеслига, 6-тур. "Вольфсбург" 16 йиллик нохуш анъанага чек қўйди ёхуд тур сенсация билан бошланди Новости

Бундеслига, 6-тур. "Вольфсбург" 16 йиллик нохуш анъанага чек қўйди ёхуд тур сенсация билан бошланди

Германия чемпионатининг 6-турининг илк учрашуви кутилмаган натижани тақдим этди.


Карло Анчелотти бошчилигидаги "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"ни қабул қилди.
Биринчи бўлимда Роберт Левандовски ва Арьен Роббеннинг киритган голлари эвазига ҳисобда олдинда борган мюнхенликлар, иккинчи таймда ўз дарвозаларидан иккита гол ўтказиб юборишди.

Дастлаб Арнольднинг жарима зарбасидан киритган голи ҳисобни қисқартирган бўлса, ўйин тугашига оз вақт қолганда Дидави боши билан Ульрайх қўриқлаётган дарвозани ишғол этди.

Шу тариқа янги мураббий Мартин Шмидт билан "Вольфсбург" Мюнхендан бир очко билан қайтадиган бўлди.
Бунга қадар жамоа 2001 йилдан буён "Бавария" майдонини фақат мағлубият билан тарк этаётганди.
16 йиллик нохуш анъанага чек қўйган "бўрилар" турнинг сенсацион натижасини қайд этишди.

"Бавария" учун бу жорий мавсумдаги иккинчи йўқотиш бўлди.
Бунга қадар жамоа 3-турда "Хоффенхайм"га имкониятни бой берганди.

Мартин Шмидт ўтган йили "Майнц" билан ҳам Мюнхенда "Бавария"ни ранжитиб қайтишга эришганди.

- Тур превьюси: Бундеслига: "Бавария" кўзи қонга тўлган "бўрилар"нинг "ўлжаси"га айланадими?


Бундеслига, 6-тур. Турнир жадвали

Бавария – Вольфсбург 2:2 (2:0, 0:2)

«Альянц-Арена»

Голлар
: 1:0 – 33, пенальти Левандовски, 2:0 – 42 Роббен, 2:1 – 56 Арнольд, 2:2 – 83 Дидави.

Бавария
– Ульрайх, Хуммельс, Боатенг, Рафинья, Роббен (Хамес, 85), Киммих, Руди, Видаль (Толиссо, 63), Рибери (Коман, 85), Мюллер, Левандовски.

Вольфсбург
– Кастельс, Удуохай, Тиссеран, Иттер, Виллиам (Блашчиковски, 46), Арнольд, Камачо (Дидави, 73), Малли, Гилавоги, Верхаг, Ориги (Базур, 85).

Огоҳлантиришлар
: Видаль (13), Тиссеран (18), Виллиам (25).


Турнинг қолган учрашувлари бугун ва эртага давом эттирилади.

23 сентябрь, шанба
"Лейпциг" - "Айнтрахт" (18:30)
"Хоффенхайм" - "Шальке" (18:30)
"Вердер" - "Фрайбург" (18:30)
"Майнц" - "Герта" (18:30)
"Штутгарт" - "Аугсбург" (18:30)
"Боруссия" Д - "Боруссия" М (21:30)

24 сентябрь, якшанба

"Ганновер" - "Кёльн" (18:30)
"Байер" - "Гамбург" (21:00)

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика