RU

Последние новости

00:55Конференциялар лигаси. "Челси" Данияда ғалаба қозонди, "Бетис"дан дуранг  0 00:40Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" дуранг ўйнади, "Тоттенхэм" ютқазди ва бошқа натижалар  11 00:18Гвардиола ПСЖ футболчисини "нишонга олган"  0 00:01Европа лигаси. "Рома" - "Атлетик" баҳси асосий таркиблари маълум!  25 23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  0 23:17Дани Алвесни судга беришди  1 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  45 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  21 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  6 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  8

Бундеслига. 20-тур. "Боруссия М" - "Байер" учрашуви олдидан Новости

Бундеслига. 20-тур. "Боруссия М" - "Байер" учрашуви олдидан

Бугун тунда Бундеслиганинг 20-турига старт берилади.
Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоаси ўз майдонида чемпионатнинг иккинчи поғонасини эгаллаб турган "Байер"ни қабул қилади.

Люсьен Фавр шогирдлари сўнгги ўйинларда омадсиз ҳаракат қилишмоқда. Бугун улар ўз мухлислари қаршисида Сами Хююпя шогирдларини мағлуб этишга ўриниб кўришади. Леверкузеннинг "Байер" клубининг ҳам ҳозирги ҳолати аъло даражада эмас. Клуб сўнгги уч ўйиннинг фақатгина биттасида ғалаба қозонди холос. Бу жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйинида "Байер" Фавр жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этганди.

Мёнхенгладбахликлар 1989 йилдан буён ўз уйларида "Байер"ни мағлуб этолмай келишмоқда. Шу хусусида "Боруссия" М бош мураббийи Люсьен Фавр ўз фикрларини билдириб ўтди: Ўйлайманки, "Байер"ни мағлуб этиш вақти етиб келди. Биз сўнгги ўйинларда ўзимизга ўхшамаяпмиз. Ўтган йилгига нисбатан кам голли вазиятлар яратмоқдамиз. Бу устида керакли ишларни олиб бормоқдамиз. Ушбу баҳсда ўз мухлисларимизга ғалабани тақдим этамиз деган умиддаман.

Ҳар иккала жамоа бу ўйинга деярли йўқотишларсиз етиб келишган.  Фақатгина "Боруссия" М футболчиси Юлиан Корб дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборади. Яна шуни қўшимча қилиш мумкинки, "Байер" аъзоси Робби Круз учун мавсум якунланган. У мавсум сўнггига қадар сафдан чиққан.

Бундеслига, 20-тур.
"Боруссия Мёнхенгладбах" - "Байер"
Боруссия-Парк стадиони.
Ҳакамлар:
Флориан Майер, Франк Вилленборг, Кристоф Борнхорст, Штефан Траутманн.
Тахминий таркиблар:
Боруссия М: тер Штеген, Оскар Вендт, Тони Янчке, Мартин Штранцль, Макс Крузе, Раффаэль, Ховард Нордтвейт, Хуан Аранго, Кристоф Крамер, Гранит Жака, Патрик Херрманн.
Байер: Лено, Омер Топрак, Жулио Донати, Эмир Спахич, Эмре Жан, Андрес Гуардадо, Гонсало Кастро, Симон Рольфес, Ларс Бендер, Штефан Кисслинг, Сон Хин Мин.

Учрашувнинг бошланиш вақти: 00:30 (НТВ-ПЛЮС Футбол LIVE)


Шаҳбоз Беғамов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика