RU

Последние новости

23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  1 23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  2 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  2 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  30 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  90 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0

Бундеслига: 1-давра якунлари ҳақида Новости

Бундеслига: 1-давра якунлари ҳақида

Теги :  Бундеслига
Германия чемпионатининг биринчи давра ўйинларига ўтган ҳақтада якун ясалди.

Шу тариқа жамоалар 1 ойлик қишки танаффусга чиқиб кетишди. Ўтган 17 тур мобайнида турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси атиги 1 мағлубият ва 3 дуранг қайд этди. Люсьен Фавр жамоаси қолган 13 учрашувда рақибларидан устунликка эришди. Мавсумни муваффақиятсиз бошлаган, аммо давранинг иккинчи қисмида ўз ўйинини топишга улгурган "Бавария" 36 очко тўплаган ҳолда биринчи даврани иккинчи поғонада якунлади. Кучли-учликни эса бошқа бир "Боруссия" якунлаб берди. Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоаси Дортмунддан 9, "Бавария"дан 3 очко кам жамғарган ҳолда учинчи поғонани банд этмоқда. "Лейпциг" эса ЕЧЛ йўлланма берувчи охирги ўринда бормоқда. "Вольфсбург" ва "Айнтрахт" эса биринчи даврани еврокубокларга йўлланма берадиган ҳудудда якунлади.

Чемпионатда атиги иккитадан ғалаба қозонган "Нюрнберг" ва "Ганновер" эса 11 очкодан жамғариб энг пастки ўринларни банд этиб туришибди. Плей-офф ҳудудидан эса "Штутгарт" жамоаси ўрин олган.


Қизиқ факт:
Энг кам гол ўтказган жамоа - "Лейпциг" (-17)
* Энг кўп гол ўтказган жамоа - "Нюрнберг" (-38)
* Энг кўп гол урган жамоа - "Боруссия" Дортмунд (44)
* Энг кам гол урган жамоа - "Штутгарт" (12)
* Энг кўп ғалаба қозонган жамоа - "Боруссия" Дортмунд (13)
* Энг кам ғалаба қозонган жамоа - "Ганновер", "Нюрнберг" (2)
* Энг кўп дуранг қайд этган жамоа - "Хоффенхайм" (7)


Бундеслига тўпурарлари - Лука Йович ("Айнтрахт") ва Пако Алькасер ("Боруссия" Дортмунд) - 12


Бундеслиганинг энг яхши ассистенти - Себастьян Халлер ("Айнтрахт") - 8 узатма


Энг кўп қуруқ ўйин ўтказган дарвозабон - Петер Гулаши ("Лейпциг") - 7 қуруқ ўйин


Бундеслига биринчи даврасидан кейинги турнир жадвали


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика