RU

Последние новости

17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  0 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  1 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  5 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  11 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  12 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  28 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  5 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  4

“Бундай “Бавария”га кўниколмайман» Новости

“Бундай “Бавария”га кўниколмайман»

“Бавария” посбони Мануэль Нойер жамоа билан шартомасини узайтириш жараёни ҳақида гапирди.

“Мен жамоа билан бунгача олиб борган барча музокараларим очиқ ва самимий кечган. Ҳеч бир жиҳат четда қолмаган. Аммо ҳозирда ОАВда мен билан боғлиқ бир қатор масалалар муҳокама қилинмоқдаки, буларнинг аксарияти ёлғондан иборат. Бу мени асабимга тегмоқда. Мен бундай “Бавария”га ўрганманганман.

Мен формада эканман, кўпроқ майдонга тушишни истайман. Энг муҳими менга бўлган ишонч. Менга клуб томонидан беш йиллик шартнома таклиф қилинаётгани бу хомхаёл. Ҳозир 34 ёшдаман. 39 ёшда қандай ҳолатда бўлишимни билмайман. Шу сабаб ОАВларда бу ҳақда тарқатилаётган хабарларда ҳеч қандай мантиқ йўқ.

Мен учун доимо клуб раҳбарияти ва ишчи ходимларининг ишончи биринчи ўрин бўлиб келган. Мен ҳам дарвозабон ва жамоа сардори сифатида клубга содиқман”, дея Нойернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Bild нашри.

Нойернинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Жорий мавсумда футболчи “Бавария” сафида барча турнирларда 37 та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 38 та тўп ўтказиб юборган. 15 та учрашувда эса ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика