RU

Последние новости

07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  1 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  143 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  9 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  97 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  8 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  48

Суперлига. Бугунги учрашувларда кимнинг имконияти юқори? Новости

Суперлига. Бугунги учрашувларда кимнинг имконияти юқори?

Бугун суперлиганинг 4-тур қолган учрашувлари бўлиб ўтади.

Ушбу турда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси ўз уйида “Нефтчи” жамоасини қабул қилса “Локомотив” Олмалиқда АГМК меҳмони бўлади. “Навбаҳор” эса сафарда “Қўқон-1912” жамоаси билан баҳс олиб боради Ушбу учрашувлар олдидан жамоаларнинг имкониятларини ҳисоблаб чиқамиз. 


АГМК – “Локомотив”

OKMK

Владимир Бубанья - 5'

Суперлига. Тур 4

31/03/2018, 18:00

0
:
1
Завершен

Локомотив

45'
90'
5'  Владимир Бубанья
26'  Хуршидбек Мухтаров
55'  Гулямххайдар Гулямов
62'  Шохназар Норбеков
70'  Вадим Чемиртан (Зафар Палванов)
74'  Лутфулла Тураев (Дильшод Джураев)
85'  Шохназар Норбеков (Абдумалик Абдуллаев)
90'  Абдукаххор Ходжиакбаров
54'  Ислом Тухтаходжаев
72'  Ҳусниддин Гафуров (Диер Турапов)
80'  Нивалдо (Азизбек Амонов)
80'  Марат Бикмаев
88'  Сардор Мирзаев (Сардор Рашидов)
90'  Икрам Алибаев

Бугун Олмалиқ шаҳрида АГМК пойтахтнинг “Локомотив” жамоасини қабул қилади. Учта турда АГМК бор йўғи 1 очкони қўлга киритди ва турнир жадвалида деярли сўнгги поғонада турибди. “Локомотив” эса ўтказилган учта турда 4 очко билан еттинчи поғонада бормоқда. Ушбу рақиблар ўзаро 18 маротаба тўқнаш келишган. 12та учрашувда “темирйўлчилар” ғалаба қозонган бўлса 3та ўйинда АГМКни қўли баланд келган. Қолган учта баҳсда эса томонлар муроса йўлини танлашган. Статистикага қарайдиган бўлсак “Локомотив” яққол устунлик қилмоқда. Ушбу учрашувда “темирйўлчилар” яққол фаворит, деб айтиш мумкин. Таркиб борасида ҳам “Локомотив” АГМКдан анча қиммат туради. АГМК бундан аввалги турда “Пахтакор” меҳмони бўлиб кичик ҳисобда мағлубиятга учраганди. Бугун “кончилар” мухлислар кўз ўнгида ўйин ўтказади. Шунинг учун ҳам бугун АГМК ғалаба қозониши керак. Агарда ғалаба қозона олмаса АГМКнинг суперлигадаги иши бироз қийинлашади. “Локомотив” ҳам сафардан шунчаки қуруқ қўл билан қайтишни истамайди. Пойтахтликлар ҳеч бўлмаганда дуранг натижа қайд этишга уринишади. Бугунги баҳсда кўпроқ “Локомотив” жамоасининг имконияти кўпроқ, деб ўйлайман. 

30/30/40



“Пахтакор” – “Нефтчи”

Пахтакор

Марко Симич - 47', Джалолиддин Машарипов - 63'

Суперлига. Тур 4

31/03/2018, 20:00

0
:
3
Завершен

Нефтчи

Абдужамол Исроилов - 45'

45'
90'
21'  Акмаль Шорахмедов
47'  Марко Симич
47'  Джалолиддин Машарипов
63'  Джалолиддин Машарипов
63'  Исмоил Гонсалвеш
65'  Акмаль Шорахмедов (Фаррух Сайфиев)
84'  Азим Ахмедов (Дильшод Рахматуллаев)
86'  Тиаго Безерра (Джамшид Искандеров)
89'  Жасур Яхшибаев
19'  Достон Турсунов
45'  Абдужамол Исроилов
46'  Искандар Шайкулов (Джалил Кимсанов)
54'  Отабек Ахмаджонов (Абдумавлон Абдужалилов)
76'  Суннат Ирматов (Элер Мамасолиев)

Бугун мухлислар яна бир қизиқарли учрашувни гувоҳи бўлишади. Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида икки азалий рақиблар “Пахтакор” ҳамда “Нефтчи” ўзаро баҳс олиб боради. Ушбу жамоалар азалдан чемпионлик учун курашиб келишган. “Пахтакор” ва “Нефтчи” жамоалари ўзаро 52 маротаба тўқнаш келишган. Шулардан 24та учрашувда “шерлар” ғалаба қозонган бўлса, 20 ўйинда “Нефтчи” ғолиб бўлган. Қолган 8 учрашувда томонлар муроса йўлини танлашган. Бу шунчаки статистика, бугунги ўйинда ким ғалаба қозонишини олдиндан билиб бўлмайди. “Нефтчи” жамоаси суперлига баҳсларида бирорта ҳам тўп киритмаган. Бугун фарғоналиклар гол ура оладими? Ҳеч бир жамоа ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишни истамайди. Шунинг учун ҳам ушбу баҳсда иккала жамоага қийин бўлиши аниқ. “Нефтчи” ҳам “Пахтакор" ҳам ғалаба қозониш учун майдонга чиқади. Ушбу баҳсда иккала жамоанинг ҳам имконияти деярли тенг. 

30/40/30



“Қўқон-1912” – “Навбаҳор”

Коканд-1912

Суперлига. Тур 4

31/03/2018, 18:00

0
:
1
Завершен

Навбахор

Томислав Пайович - 76'

45'
90'
46'  Игорь Таран (Кувондык Рузиев)
46'  Жамшид Ҳасанов (Мухаммаданас Хасанов)
73'  Сухроб Бердыев (Носирбек Отакузиев)
90'  Гияс Комилов
54'  Джахонгир Мехмонов
72'  Ненад Иньяц (Аюбхон Номанов)
76'  Томислав Пайович
77'  Джахонгир Мехмонов (Сардор Сулайманов)
79'  Остон Урунов (Азамат Алланиязов)
86'  Даврон Хошимов

Турнинг яна бир қизиқарли ўйини Фарғонанинг Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. “Қўқон-1912” жамоаси ўз уйида Наманганнинг “Навбаҳор” клубини қабул қилади. Жамоалар ўзаро 24 маротаба тўқнаш келишган. Ўтказилган 24 учрашувнинг бештасида “Қўқон-1912” жамоаси ғалаба қозонган. 15 учрашувда эса “лочинлар” ғалаба қозонган. 4та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Бу борада “Навбаҳор” устунлик қилмоқда. Бу шунчаки статистика, бугун ким ғалаба қозонгани учрашувдан сўнг маълум бўлади. “Навбаҳор” жамоаси бу йил анча шиддатли ўйин кўрсатмоқда. Бундан аввалги турда Тошкентнинг “Локомотив” жамоасини ўз уйида мағлубиятга учратганди. “Қўқон-1912” эса сафарда кичик ҳисобда мағлуб бўлган. Бугун иккала жамоа учун ҳам қийин ўйин бўлиши аниқ. Мухлислар Қўқонда шиддатлик, курашларга бой футбол гувоҳи бўлишади. Ушбу баҳсда дуранг натижа қайд этилиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Бу ўйинда иккала жамоанинг ҳам имкониятлари деярли тенг. 

30/40/30 

Автор :
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика