Бугунги учрашувда Анчелоттининг асабийлашишига нима сабаб бўлди?
08 фев 2020 21:25
Новости
Бугунги учрашувда Анчелоттининг асабийлашишига нима сабаб бўлди?
Хабарингиз бор, бугун АПЛ 26-тури доирасида “Эвертон” уйда “Кристал Пэлас” 3:1 ҳисобида таслим этиб, мусобақа жадвалида 7-ўринга кўтарилди.
Учрашув биринчи бўлимининг ўрталарида мезбонлар аъзоси Тео Уолкотт жароҳат олди ва мерсисайдликлар устози Карло Анчелотти мажбурий ўзгариш қилиши зарур эди. У Уолкоттнинг ўрнига Жибриль Сидибе майдонга туширмоқчи бўлди. Сидибе эса оёқни ҳимоя қилувчи атрибутлардан бирини киймагани учун захира ҳаками уни майдонга тушурмади ҳамда футболчи бир пой гетрисини қидириш мақсадидиа кийиниш хонасига югурган. Турган гапки, бу ҳолатда Анчелоттининг асаблари таранглашди. 4-5 дақиқадан кейин эса Жибриль Сидибе иккала гетри билан майдонга қайтди ва барчаси жойига тушганидан кейин у ниҳоят жамоадошини алмаштирди.

Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии