RU

Последние новости

11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  0 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  3 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  1 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  12 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  57 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  11 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  11 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   1

Бугунги ЖЧ ортида кўринмаган қаҳрамонлар ҳақида Новости

Бугунги ЖЧ ортида кўринмаган қаҳрамонлар ҳақида

Сайтимиз асосчиларидан бири Нодирхўжа Юлдашев Ўзбекистон U20 терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқишида иштирок этган "кўринмас" қаҳрамонларни санаб ўтди.

Дмитрий Ан - Таркибдаги 8 нафар боланинг устози. Улар турли ёшларда “Пахтакор” академиясига келганлар. Кимдир 7, кимдир 13 ёшда. У тарбиялаган Файзуллаев, Асқаров, Боймуродов, Пўлатов ва Холдорхонов терма жамоа юраги ҳисобланадилар. 


Шерзод Игамбердиев - 2 йил давомида жуда кўплаб сифатли ва кучли рақибларни топиб, ўйинларни ташкил қилди. 


Алишер ака ва Барат ака - Бу икки шифокор узоқ вақт терма жамоа аъзоларини яхши формада бўлишларига сабаб бўла олдилар. Жароҳатланганларга ўз вақтида муолажа қилган ҳолда. 


“Бунёдкор” стадионининг мутасаддилари - Ва ниҳоят бу аренага юқори технология билан  қаралди.  Якунда титилиб кетаверадиган майсалар жойида қотди. Бу эса майда пас ўйнаб, алдашни яхши кўрадиган йигитларимиз учун айни муддао бўлди. Стадион чимини идеал ҳолатга келтирган барча-барчага раҳмат. 


Хайрулла Бозоров - Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров битта гуруҳ ўйинини ўз зиммасига олибгина қолмай, “Истиқлол” стадионини идеал ҳолатга келтирди. 4та ечиниш хонасининг бари тартибли. Захира майдони машғулотлар учун яроқли. Стадион энди Суперлига ўйинлари учун ажойиб ҳолатда.


Жаҳонгир Файзуллаев - Мен ҳам ўз пайтида ўзимнинг футболдаги авлодимга эга бўлганман. Бизнинг давр, Гейнрих, Аҳмедов, Турсунов, Исмоилов билан боғлиқ. Жаҳонгир Файзуллаевнинг авлоди мана шу 2001 ва 2003 лар. Мазза қилди бола. Ўз навбатида футболчиларни ҳам инстаграмида қўллаб, улар ҳам унга суратлар учун раҳмат айтиб, байроқлар алмашиб, футболкалар олиб, қисқаси бахтли бўлишди.  


Стадиондаги 30 000 нафар, ТВ қаршисидаги 2-3 млн мухлис - Австралияга босимни уюштириб берган биринчи одамлар, булар стадионни тўлдирган мухлислар. Айнан улар пенальтилар сериясида вакилларимизни қўллаш орқали, рақибларимизни хато қилишга мажбур қилдилар. Футболчиларга эса ҳар турда катта маъсулият олдида турганликларини эслатиб турдилар.


Аслида қаҳрамонлар кўп. Қолган футболчиларни тарбиялаб берган мураббийлар, уларни дунёга келтириб тарбия берган ота ва оналар. Буви ва додалар. Ҳудудий ассоциациялар, ҳомийлар, майдонларни ўриб, парвариш қиладиган махсус боғбон ходимлар. Терма жамоанинг оператори, массажчилари ва маъмурлари. Қисқаси, бу ютуқ барчангизники.

Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика