RU

Последние новости

12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  7 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  2 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  0 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  1 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   0 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  2 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  34 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  28

Бугунги футбол учрашувлари анонси Новости

Бугунги футбол учрашувлари анонси

Бугун тунда Европанинг бир қатор миллий чемпионатларида навбатдаги тур ўйинлари старт олади.
Қуйида ушбу ўйинлар ҳақида қисқа маълумот бериб ўтамиз.

Бугун Германия чемпионатининг 22-турида "Шальке 04" ўз майдонида "Майнц"ни қабул қилади.



Учрашув қизиқарли ва қизғин курашлар бой кечиши аниқ. Сабаби, ҳар иккала жамоа ҳам турнир жадвалида юқори поғоналар учун кураш олиб боришмоқда. "Майнц" ушбу ўйинда ғалабани қўлга кирита олса, турнир жадвалида кучли бешлик томон дадил қадам ташлайди. "Шальке" сўнгги ўйинларда ўзининг энг юқори сифатларини намойиш этиб, ўз суюклиларини қувонтиришда давом этмоқда. Гельзенкирхенликлар ўтган турда "Байер"ни меҳмонда таслим этишгани ҳам сўзимизга исбот бўла олади. "Шальке" таркибида яқиндагина жароҳатдан қайтган Класс-Ян Хунтелар ўз спорт формасини тиклаб бормоқда ва рақиб дарвозасини бирин-кетин нишонга олишда давомламоқда.

Йенс Келлер шогирдлари тўрт учрашувдан буён фақат ғалаба қозониб келишмоқда. Ушбу ўйинда Томас Тухель жамоасини жиддий синов кутиб турибди.

Шунингдек бугун яна бир қатор футбол баҳслари бўлиб ўтади.



Испания Ла-Лигасининг 25-тур ўйинларига старт берилади. Унда "Вальядолид" ўз уйида "Леванте"ни меҳмон қилади.
Франция дивизионида 26-тур ўйини бўлиб ўтади. Чемпионатда иккинчи поғонада бораётган "Монако" "Реймс" билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олади.

Бугунги ўйинлар анонси:
Бундеслига, 22-тур.
"Шальке" - "Майнц" (00:30 НТВ-ПЛЮС Футбол)
Ҳакамлар
: Петер Гагельманн, Маттиас Анклам, Томас Горняк, Гвидо Винкманн.
Тахминий таркиблар:
"Шальке": Фэрманн, Матип, Хеведес, Сантана, Колашинац, Дракслер, Фарфан, Нойштедтер, Майер, Боатенг, Хунтелар.
"Майнц": Кариус, Белль, Диас, Пак Чжу Хо, Поспех, Новески, Гу Чжа Чхол, Николай Мюллер, Гайс, Моритц, Оказаки.
Биринчи даврадаги ўйин: ("Майнц" - "Шальке" 0:1)

Испания Ла-Лигаси, 25-тур.
"Вальядолид" - "Леванте" (01:00 НТВ-ПЛЮС Футбол2)
Биринчи даврадаги ўйин:
("Леванте" - "Вальядолид" 1:1)



Франция дивизиони, 26-тур.
"Монако" - "Реймс" (00:30)
Биринчи даврадаги ўйин:
("Реймс" - "Монако" 1:1)

Голландия чемпионати, 25-тур.
"Ден Хааг" - "Гоу Эхед" Иглс (00:00)
Биринчи даврадаги ўйин:
("Гоу Эхед Иглс" - "Ден Хааг" 2:1)

Португалия чемпионати, 20-тур.
"Академика" - "Насионал" (01:00)
Биринчи даврадаги ўйин:
("Насионал" - "Академика" 1:0)

Туркия чемпионати, 22-тур.
"Бурсаспор" - "Ризеспор" (23:00)
Биринчи даврадаги ўйин:
("Ризеспор" - "Бурсаспор" 2:1)


Шаҳбоз Беғамов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика