RU

Последние новости

01:51Расман: Оле-Гуннар Сульшер истеъфога чиқарилди  1 01:30Отабек Боймуродов: "Ҳар бир рақиб учун алоҳида тайёрланамиз"  1 01:08Конференциялар лигаси саралаши. "Фиорентина"дан суперкамбэк!  0 00:49Ўзбекистон U23 термаси Осиё Кубоги саралаши учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  51 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  4 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  7 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  28 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  2 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  22

Бугунги 3 учрашувдаги имкониятлар қандай? Новости

Бугунги 3 учрашувдаги имкониятлар қандай?

Бугун олий лиганинг 2-туридан ўрин олган 3та ўйин бўлиб ўтади.
"Локомотив" (Тошкент) - "Нефтчи" (Фарғона)
22 март 2015. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), М. Мажидов (Наманган), А. Калинин (Қарши), Р. Тошмуҳаммедов (Нукус).
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).



Кеча "Локомотив" раҳбарияти ва футболчилари ўртасида ўта жиддий учрашув бўлиб ўтди. Агар жамоа ОЧЛ гуруҳидан чиқа олмаса, кўпчилик клубдаги фаолиятини тугатиши мумкин. Буни энди ҳамма бирдек тушуниб турибди, бу эса жамоани бугунги ўйинда хато қилишга ҳаққи йўқлигидан далолат. Вадим Абрамов соғлиғи туфайли баҳсда иштирок этиши сўроқ остида. Таркибда ҳеч қандай йўқотиш йўқ, аксинча бир ўйинлик дисквалификациядан кейин Жасур Ҳасановнинг каттаси сафга қайтган.

"Нефтчи"да эса аксинча, муаммолар йўқ эмас. Мурод Бобожоновнинг микрожароҳати бор, қолаверса асосий таркибдан жой олиши мумкин бўлган икки нафар футболчи Бангладешдаги саралаш босқичига йўл олганлар. Токи, "Нефтчи" Туркияда ўтказган йиғини доирасидаги таркиби билан тўлиқ ўйинларда иштирок этмас экан, жамоага бироз қийин бўлаверади ва шунан кейингина жамоанинг асосий кучига баҳо беришимиз мумкин бўлади.
Имкониятлар: 55/45


"Қизилқум" (Навои) - "Бунёдкор" (Тошкент)
22 март 2015. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухорр), Р. Серазетдинов (Тошкент), Б. Йўлчараев (Гулистон)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).



"Қалдирғочлар" учун "Қизилқум" олий лигадаги энг ноқулай рақиблардан бири ҳисобланади. Тўғри, статистика жамоа фойдасига. Аммо сўнгги йилларда сафарда бўлиб ўтадиган ўйинларда "Бунёдкор" доимо қийинчиликка учраб келяпти. Бугунги ўйин ҳам шундай бўлиши мумкин. Жамоанинг асосий кучи Акмал Рустамов. Аутдан тўпни, худдики бурчак зарбасини амалга оширгандек жарима майдончаси ичига етказиб бера олади. Бу ерда, 1-тур қаҳрамони Баҳриддин Ваҳобов бор.

"Бунёдкор"да эса кичик муаммолар йўқ эмас, Рашидовни ўйини чиқмаётганидан клуб ҳавотирда. Аксига олиб "стопер" Жавлон Иброҳимовнинг жароҳати бор. Биринчи тур ғолиблари ўртасида бўлиб ўтадиган қизиқарли учрашувга Навоий ва зарафшонлик мухлисларни таклиф этамиз.
Имкониятлар: 50/50


"Шўртан" (Ғузор) - "Сўғдиёна" (Жиззах)
22 март 2015. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Д. Пислегин (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).



Мухтор Қурбонов ва Даврон Файзиев! Бир даврнинг моҳир футболчилари, энди бир даврнинг мураббийлари сифатида рақобат қиладилар. Фақат жамоанинг бугунги ҳолатлари бир-бириникидаги тубдан фарқ қилади. Мавсум оралиғида "Шўртан" ўз савиясидан келиб чиқиб катта трансферларни амалга оширди ва бу "Нефтчи"га қарши ўйинда ўз сўзини айтди. "Сўғдиёна" қуръага кўра дастлабки иккита ўйинни ҳам сафарда ўтказишга мажбур.

Олий лигада қолишни истаган клуб, аввало ўз майдонида ўртамиёналардан очко олиши керак, сафарда эса камида дуранг натижага эришиши лозим бўлади. Ҳозирча "Қизилқум"дан мағлубиятга учралди, эндиги ўйин "Шўртан" билан. Агар бу ўйинда ҳам жамоа очко ишлай олмаса, бу мавсум якунида жиззахликларга қимматга тушиши мумкин бўлади.
Имкониятлар: 55/45


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика