Бугун U-19 Осиё чемпионатига қуръа ташланади, Ўзбекистон 1-саватчада
30 апр 2016 07:17
Новости
Бугун U-19 Осиё чемпионатига қуръа ташланади, Ўзбекистон 1-саватчада
Бугун Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Жамоалар ўтган Осиё чемпионатида қайд этган натижасига қараб саватчаларга ажратиб чиқилган. Мезбон Баҳрайн автоматик тарзда 1-саватчадан ўрин олган. Ўзбекистон 2014 йилги қитъа биринчилигида ярим финалга чиққани учун дастлабки саватчага киритилган.
1-саватча: Баҳрайн, Қатар, КХДР, Ўзбекистон
2-саватча: Япония, Таиланд, БАА, Хитой
3-саватча: Австралия, Ироқ, Жанубий Корея, Яман
4-саватча: Эрон, Вьетнам, Саудия Арабистони, Тожикистон
Бугунги маросим Манама вақти билан соат 19:00да (Тошкентда 21:00) бошланади.
Баҳрайндаги Осиё чемпионати 13-30 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Қитъа биринчилигида ярим финалга чиққан тўрт жамоа 2017 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатида қатнашади.

Комментарии