RU

Последние новости

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  0 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  5 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

Бугун Туркманистон клуби ОФК кубогини қўлга киритиши мумкин Новости

Бугун Туркманистон клуби ОФК кубогини қўлга киритиши мумкин

Бугун Ироқнинг Басра шаҳрида ОФК кубоги мусобақаси финал учрашуви бўлиб ўтади.

Унда Ироқнинг "Эйр Форс Клуб" ва Туркманистоннинг "Олтин Аср" клублари тўқнаш келишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

Маълумот учун, "Эйр Форс" охирги икки йил ОФК кубогини ҳеч кимга бермай келмоқда. 2016 йил жамоа финалда Ҳиндистоннинг "Бенгалуру", 2017 йил Тожикистоннинг "Истиқлол" клубини мағлуб этганди. Агар Ироқ клуби бу сафар ҳам ғолиб бўлса "Ал Қувайт"нинг рекордини такрорлайди. Ушбу клуб ҳам уч марта ОФК кубогини қўлга киритган.



Туркманистон клуби ўз тарихида илк бор ОФК кубоги финалига чиқишга эришди. Агар "Олтин Аср" финалда зафар қучса ОФК кубогини қўлга киритган иккинчи Марказий Осиё клубига айланади. 2011 йил Ўзбекистоннинг "Насаф" клуби мусобақада чемпион бўлганди.



ОФК кубоги-2018. ФИНАЛ. 27 октябрь 2018 йил.
Басра, Ироқ. "Sport City Stadium" стадиони. 21:00 (Тошкент вақти)


"Эйр Форс Клуб" (Ироқ) - "Олтин Аср" (Туркманистон)

Бош ҳакам:
Абдулраҳмон Иброҳим Ал Жассим (Қатар)
Қанот ҳакамлари: Толиб Салим Ал Марри, Сауд Аҳмад Ал Макалех (иккиси Қатар)
Захира ҳаками: Ҳамис Муҳаммад Ал Марри (Қатар)
Назоратчи: Перейра Вальтер Эдвард (Ҳиндистон)
Комиссар: Талал Маҳд Али Ал Сваилмейн (Иордания)


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика