Бугун терма жамоа иккига бўлиниб ўйнайди
03 июн 2017 13:40
Новости
Бугун терма жамоа иккига бўлиниб ўйнайди
6 июнь куни Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Таиландга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Уч кундан буён Тошкентда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун "Пахтакор" стадионида ўзаро ўйин ўтказади. Бу ўйин Таиланд билан баҳсга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 июнь куни Тошкентда
Таиландга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Беллашув “Бунёдкор”
стадионида соат 20:00 да бошланиши режалаштирилган. Эронга қарши учрашув
эса 12 июнь куни Теҳрондаги “Озоди” стадионида Тошкент вақти билан соат
21:45 да бошланади.
Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнирига саралаш
босқичи “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик
қилмоқда. Жанубий Корея 13 очко билан иккинчи, Ўзбекистон 12 очко билан
учинчи ўринда бормоқда.
Комментарии