RU

Последние новости

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  2 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Бугун "Спорт клуб" кўрсатувининг биринчи сони жонли эфирда намойиш этилади Новости

Бугун "Спорт клуб" кўрсатувининг биринчи сони жонли эфирда намойиш этилади

Бундан бир неча кун олдин Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликни янги босқичга кўтариш борасида келишувга эришгани ҳақида хабар қилгандик.

Учрашувда Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов ва ЎзМТРК раиси Алишер Ходжаевлар "Спорт" телеканали орқали янги онлайн дастур ташкил қилиш масаласини ҳам муҳокама қилгандилар.

Ана шу келишув самараси ўлароқ, бугун "Спорт" телеканалида махсус "Спорт клуб" дастурининг биринчи сони эфирга узатилади. Унда Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари, юртимиздаги етакчи спорт федерациялар раҳбарлари, ўзбек спортининг ёрқин юлдузлари жонли эфирда мухлислар саволларига жавоб қайтарадилар.

Республикамиз Президентининг турли соҳага масъул бўлган раҳбарлар халқ олдида ҳисоб бериши лозимлиги, фуқароларимиз билан мулоқот қилиши ва уларнинг саволларига аниқ-тиниқ жавоб қайтариши юзасидан берган кўрсатмаларига асосан, бугундан эътиборан спорт соҳаси учун ҳам алоҳида онлайн дастур ташкил этилмоқда.

Бугун соат 19:00да "Спорт" телеканалида бошланадиган кўрсатувда мухлислар жонли эфирда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин бўлади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика