Бугун "Сўғдиёна" U-21 нима учун бош мураббийсиз ўйнади?
18 мар 2021 19:38
Новости
Бугун "Сўғдиёна" U-21 нима учун бош мураббийсиз ўйнади?
Бугун U-21 Биринчилигида 3-турдан ўрин олган "Қизилқум" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалабага эришишди.
Ушбу баҳсда меҳмонлар бош мураббийсиз ўйнашди. Бироз аввал сайтимизда бу борада хабар ҳам чиққанди.
Хўш, "Сўғдиёна" U-21 бош мураббийи Расул Ҳайитов нима учун бугун қайдномадан ўрин олмади?
U-21 биринчилиги 1-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари U-21” – “Сўғдиёна U-21” учрашувида “Сўғдиёна U-21” бош мураббийи Расул Хаитов ўзини назорат қила олмай, майдонга тушиб, рақиб жамоаси ва ўз жамоаси шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун унга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ҳамда жарима интизом чораси белгиланганди.
Шу сабабли "Қизилқум"га қарши баҳсда қайдномадан жамоа маъмури ва массажчи жой олди холос.

Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии