RU

Последние новости

13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  0 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  1 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  4 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  0 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  4 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  20 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  7 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  18 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  6 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  37

Бугун "Реал" - "Тоттенхэм". Бизни нималар кутмоқда? Новости

Бугун "Реал" - "Тоттенхэм". Бизни нималар кутмоқда?

Бир неча соатдан сўнг, миллионлаб мухлислар интиқиб кутган ўйин бўлиб ўтади.
"Сантьяго Бернабеу"га Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби меҳмон бўлиб келади. "Шпорлар" Дортмунднинг "Боруссия"си 3:1 ҳисобида ортиқча қийинчиликсиз мағлуб этгач, плей-офф босқичига чиқадиганлар ким бўлиши ойдинлашгандек.

Ҳар икки жамоа 2 турдан сўнг, олти очкодан жамғаришган. Энг қизиғи, бу икки жамоанинг нафақат тўплаган очколари балки урган ва ўтказиб юборган голлари сони ҳам бир хил. Поччетино шогирдлари аввалроқ айтганимиздек, немисларни 3:1 ҳисобида таслим қилган бўлса, гуруҳнинг яна бир вакили АПОЭЛ дарвозасига жавобсиз 3 та гол йўлллашга муваффақ бўлдилар. Ўз навбатида мусобақанинг амалдаги ғолиби Зинедин Зидан жамоасида ҳам рақамлар ҳудди шундай жойлашган. 

Ла Лигада бироз қийинчиликларга дуч келаётган "Реал"нинг Чемпионлар Лигасидаги ишлари аъло даражада давом этмоқда. Испания чемпионатида куни-кеча эндигина биринчи голини урган Роналду ҳам (4та гол), қолган футболчилар ҳам ўзини жуда яхши хис қилмоқда. Мусобақа бошланишидан аввал Перес, Бэйл, Зидан айтганидек, жамоа қаторасига 3-кубок сари одимламоқда. Тўғри, ҳали у ният амалга ошишига анча қовун пишиғи бор ва "қаймоқранглилар" мана энди дастлабки жиддий рақибга дуч келишди. 

 

Қизиқ статистика, тўғрими? "Тоттенхэм" мадридликлар билан баҳсда ҳали бирорта ҳам гол ура олмаган! Бу сафар ҳам анъана давом этадими ёки?

Меҳмонлар ҳам жуда яхши спорт формасида десак, муболаға бўлмайди. Айниқса, Харри Кейнни (Чемпионлар Лигасида 5та гол!) алоҳида эътироф этиш даркор. Ўтказилган ўйинлар ва уларда урилган голлар бўйича инглиз футболчиси португалиялик замбаракдан ҳам яхшироқ кўрсаткичга эга. Харрини қўллаб турувчилар ҳам етарли. Нафақат клубда самарали ҳаракат қилаётган, балки ЖЧ саралашида Дания термаси сафида ҳам гол уришга эришган Кристиан Эриксен, ҳамда ҳеч бўлмаганда "Боруссия" дарвозасига ажойиб гол ургани билан кўпчиликнинг ёдида қолган Сон Хен Мин. Айнан улар дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборадиган Деле Аллининг ўрнини билдирмасликка ҳаракат қиладилар.

Замонавий футболда нафақат олдиндагилар, балки қанот ҳимоячилари ҳам ҳужумларни етарлича қўллаб-қувватлаши жуда муҳим ҳисобланади. Бу борада "Реал"да муаммолар йўқ. Бироқ, Дани Карвахаль ҳамон "ўйиндан ташқари ҳолатда". Лондонликлар сафида эса аксинча, кутилмаганда Бен Девиснинг ўйини очилиб бормоқда. Уэльслик аввалги тур учрашувида шу қадар фаол эдики, eplmanager.com виртуал футбол ўййинида ҳужумчи ва ҳужумкор ярим ҳимоячилар қолиб, айнан у энг кўп очко жамғаришга муваффақ бўлди. Бўлажак ўйинда Поччеттино ҳам Бендан жуда кўп нарса кутаётганини сезиш қийин эмас. Сабаби, мураббий охирги учрашувда терма жамоалар ўйинларидан сўнг бироз толиққан ҳимоячи тикланиб олиши ва "Реал"га қарши ўйинга тўлиқ тайёр бўлиши учун барча шароитни яратиб берди.

Зинедин Зидан ўз навбатида жамоа "юрагига" айланиб улгурган Лука Модричга дам берди, Иско ўйинга захирадан қўшилди. Биздаги маълумотларга кўра, уларнинг ҳар иккаласи Чемпионлар Лигаси учрашувини илк дақиқалардан бошлайди. Шунингдек, жамоа мухлисларини хушнуд этган яна бир янгилик дарвозабон Кейлор Навас ҳам жамоага ёрдам беришга тайёр.

Меҳмонлар таркибида ўйинларини соғиниб қолганимиз, Дэнни Роуз сафга қайтди ва жамоаси билан Мадридга учиб келган. Шунингдек, марказий ярим ҳимоячи Мусса Дембеле ҳам сентябрь ойидан буён энди майдонга қайтиши кутилмоқда. 

Кўриб турганингиздек, ҳар икки жамоа таркиби деярли оптимал кўринишда. Мезбонлар ҳам ва ҳатто меҳмонлар ҳам ғалаба учун ҳаракат қилишлари турган гап. Буни Кристиан Эриксеннинг интервьюсидан ҳам билиб олиш қийин эмасди. Шундай экан, бизни тарихда қоладиган, ажойиб беллашув кутиб турганига ишонгимиз келади.         


Ҳозирча "Реал" - "Тоттенхэм" жуфтлигидаги кураш айнан шундай кўринишда.

Умид қиламизки, бугун тунда ким ғалаба қозонишидан қатъий назар, томошабоп, курашларга ва голларга бой ўйин кўрамиз.


Омонжон Тўхтамирзаев

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика