RU

Последние новости

15:32"Реал" ТВ Симеоненинг ҳакамлик ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди  5 14:35Флик "Реал" - "Сельта" баҳси ҳақида: "Ҳеч қачон ҳакамлар ҳақида фикр билдирмайман"  6 14:11Перес "Реал" президентлиги учун номзод сифатида тасдиқланди. Кун охиригача рақобатчилар пайдо бўлмаса сайлов ўтказилмайди  0 13:37Эрон Суперкубоги учун баҳсда Ўрунов жамоаси мағлуб бўлди  0 12:54"Барселона" футболчиси 5 ойдан сўнг сафга қайтди  2 12:34Абдуқодир Ҳусановнинг "Энергетик БГУ"даги устози: "Унинг "Сити"даги рақобатчиларига ҳавас қилмайман"  23 11:50"Насаф"га ўтаётган Черан ва Хебай учрашишди  12 11:22"Бавария" ва Дэвис 4 йиллик янги шартнома бўйича келишувга эришишга яқин  3 11:00Бугун Пеп Гвардиола таваллуд топган кун. Мураббийнинг ҳаётий сабоқларини ўқинг  6 10:43Холанднинг янги шартномасида иккита клубга кетиши мумкинлиги ҳақидаги банд бор  9 10:07«Барселона» «Ливерпуль» футболчисига 70 миллион евро тўламоқчи  2 09:30Абдулвоҳид Ғуломов: «2025 йилги мавсумда муносиб иштирок этишга ҳар томонлама пухта тайёрланяпмиз»  4 08:48Мармушниннг «Манчестер Сити»даги ойлиги маълум  6 08:14Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Женоа»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:43Фарруҳ Зокиров: «Яратган вазиятларимизни голга айлантира олмадик»  1

Бугун Пеп Гвардиола таваллуд топган кун. Мураббийнинг ҳаётий сабоқларини ўқинг Новости

Бугун Пеп Гвардиола таваллуд топган кун. Мураббийнинг ҳаётий сабоқларини ўқинг

"Манчестер Сити" бош мураббийи 54 ёшни қарши олди.

Мантиқий фикрлашдан кўра ички туйғуларимга кўпроқ ишонаман. Баъзида ғалабадан кўра мағлубиятдан кўпроқ қониқиш ҳосил қиламан.

25 ёшимда мураббийлик ҳақида ўйлай бошладим. Ўзимни доим жисмоний ҳолатга эга эмас деб ҳисоблаб келардим. Шунча вақт қандай бардош берганимни ўзим ҳам билмайман.

Мураббий ўз нуқтаи назарини журналистларга тушунтириб бериши лозим. Эрталабки газеталарнинг сарлавҳалари қандай бўлиши шунга ҳам боғлиқ.

Футбол ақлни шоширади. Менинг бир тарафим, бутун умримни футбол билан ўтказишим керак, деса, иккинчи тарафим, футболдан қочишим керак, деб маслаҳат беради.

Бизни фақат ғалабаларимиз учун эслаб қолишади. Агар ғолиб бўлмасанг, шунчаки латифалардаги қаҳрамонга айланиб қоласан.

Ўйинчиларнинг истеъдоди ва фидокорлиги муваффақият гаровидир. Ишончим комилки, бошқа футболчилар билан чемпионликни қўлга кирита олмасдик. Бироқ бошқа мураббий раҳбарлигида улар худди шундай ютуқларга эришишлари мумкин эди.

Ғалаба ҳар доим ҳаётий заруриятга айланиши лозим - ҳар қандай вазиятда ҳам ўзингизга шундай йўлни танлашингиз керак. Агар майдонга рақибингиз ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, деган фикр билан чиқсангиз, албатта, мағлуб бўласиз.

Менинг фалсафам оддий: тўп бўлмаса - пас бўлмайди, пас бўлмаса - назорат бўлмайди, назорат бўлмаса - футбол бўлмайди. Тўп ҳаракатланаётган тезликдан илдамроқ югуриш имконсиз.

Мен тики-такани ёмон кўраман. Тики-така билан бошқа ҳеч қандай иш қилишни хоҳламайман. Тики-така - белкуракдаги ахлат, шунчаки ўйлаб топилган атама.

Ёмон машқ қилсангиз, ёмон ўйнайсиз. Машғулотларда ҳайвондек ишласангиз ҳам, барибир бир хил ўйнайсиз.

Видео томоша қилиб ўтирибман. Ўзим учун нималарнидир ёзиб оляпман. Мана шу пайтда илҳом келади - бу касбимнинг моҳияти. Мен қандай ғалаба қозонишни биламан. Бу менинг ишим ҳақиқий маъно касб этадиган лаҳзадир. Жамоамиз ҳар доим биз ишонган футболни намойиш этишини истайман. Биз амал қиладиган ўйин услуби - мухлисларга бўлган ҳурматимизнинг намунасидир.

Биз 4:0 ёки 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мухлислар уйларига бахтиёр ҳолда қайтишса, бу мен учун энг катта совға бўлади.

6:0 ҳисоби билан ғалаба қозонганда, бирор нарсани ўрганиш қийин бўлади.

Мен инсониятга жуда қаттиқ ишонаман ва уни ҳимоя қилишга интиламан. Бошқа одамлар сингари, футболчилар ҳам ўз соҳаларида яхши эканликларини билишади, аммо уларга буни эслатиб туриш зарур.

Чемпионлар лигаси яхши ресторандаги тансиқ таомларни эслатади. Аммо ҳар куни сизга пицца ва гамбургер тортиқ этилса, диққатни жамлаш осон бўлмайди.

Фақат мағлубиятлар ва хатолар ўсишга замин ҳозирлайди.

Айтишларича, футболдаги жамоани ўзгартиришдан кўра хотин алмаштириш осонроқ экан. Аслида ҳам шундай.

Финалда мағлуб бўлсангиз ҳам, дунёдаги энг яхши жамоа бўлиб қолишингиз мумкин. Бироқ фақат бош совринга эга чиққанингиздагина абадиятнинг бир қисмига айланишингиз мумкин.

Футбол жамоасининг муваффақият сири - барча ўйинчилар ўз вазифаларини биладиган қоидаларда яширинган.

Мен футболчилар билан эмас, инсонлар билан иш олиб бораман. Улар муваффақиятсизликдан қўрқишади ва ташвишланишади, 80 000 киши олдида ўзларини аҳмоқ қилиб кўрсатишни исташмайди. Мен уларга бир-бирисиз ҳеч ким эмасликларини англатишим керак.

Биз футболчиларни ҳалок қилмоқдамиз ва улардан ҳаддан ташқари кўп нарса талаб этмоқдамиз. Ўйинчиларга нафас ростлаш учун вақт зарур. Ҳар уч кунда бир хил одамларнинг майдонга чиқиши мумкин эмас.

Бутун қалбим билан Мессининг карьерасини "Барселона"да якунлашини истардим. У ер Лео учун энг муносиб жой.

Ёш авлодга ҳамиша Андрес Иньестани намуна қилиб кўрсатаман. У моҳирона ўйин намойиш этади, бунинг учун унга татуировка ҳам, бўялган соч ҳам керак эмасди.

Мен билан ишлаган кўпчилик одамлар ҳозир мен ҳақимда ёмон фикрда. Мен ҳар доим бор куч-ғайратим билан ҳаракат қилганман деб ўйлайман.

Ўйинчилар сони қанча кам бўлса, муаммолар ҳам шунча кам бўлади.

Лам - мен ўз мураббийлик фаолиятим давомида шуғуллантирган футболчилар орасида энг ақллиси.

Мен Моуриньюга "сен" деб мурожаат қиламан, чунки у мени Пеп деб атайди. Хўш, сен кимсан, Жозе? Биз сен билан ўйин пайтида учрашамиз. Майдондан ташқарида у турли-туман гаплар устасидир. Мен ўзаро гап талашишни хоҳламайман, чунки бу жуда узоқ давом этади. Аммо шуни айтишим керакки, у бузғунчи бошқарувчи.

Мен тамомила "Барселона"га бошқа мураббийлик қилишни хоҳламайман. Ҳаёт даврлардан иборат ва менинг "Камп Ноу"даги даврим аллақачон тугаган.

"Барселона"даги пайтимга нисбатан қандай ўзгардим? Қаридим. Агар "Барселона"га қайтаётганимни кўрсангиз, бошимга болға билан уринг.

Узоқ вақт давомида бир клубда ишлаганингизда, шундай пайт келадики, футболчилар мураббийдан, мураббий ҳам футболчилардан чарчайди. Шунчаки бир куни эрталаб уйғонасиз-у, кетиш вақти келганини тушуниб қоласиз.

Ҳакамлик масаласини муҳокама қилишни ёқтирмайман. Бу вақтни беҳуда сарфлашдир. Ҳакамлар ҳам оддий инсонлар, шунинг учун улар ҳам бошқалар сингари хатоларга йўл қўйиши мумкин.

Бир пайтлар шундай ажойиб футболчим бор эди, у ҳеч қачон гол ура олмасди. Бир куни қаҳвахонага бориб, футбол ҳақида эмас, ҳаёт тўғрисида суҳбатлашдик. Кейинги ўйинда у тўртта голдан иккитасини урди. У ўзини севишларини ҳис қилгани учун ўзига хослигини англади.

Ғалаба қозонишнинг сеҳрли формуласи йўқ. Агар шундай бўлганида, футбол супермаркетга бориб харид қилишдан фарқ қилмаган бўларди: келардинг, энг яхшисини танлаб, чиқиб кетардинг.

Кечирасиз, лекин дунёдаги энг яхши мураббий бўлиш - аҳмоқлик.

Мен Гарри Поттер эмас, шунчаки мураббийман. Бироқ майдонни мураббийлар эмас, тўп бошқаради.

Менга Англияда ишлаш жуда қийин, жуда машаққатли деб айтишди. Баъзилар эса Пеп бундай шароитга мослаша олмайди дейишди. Айнан шу сабабдан мен бу ердаман, буни уддалашга ҳаракат қиламан. Хуллас, баъзи одамлар ишларим яхши кетишига ишонишса, бошқалари, ҳатто Германиядагилар ҳам, сиз қўллаётган услуб Англия Премьер-лигасида ўтмайди дейишади. Шунда мен ўзимга ўзим нега бўлмас экан? дедим, нега у ерга бориб, синаб кўрмаймас эканман?

Янги нимадир яратиш - энг қийин жараён. Уни қуриш, бунёд этиш ва унга ҳаммани эргаштиришни-ку, айтмай қўяверинг. Даҳшат!

Манчестердаги ҳар бир кундан завқ оламан. Одамларни биздан фахрланишга мажбур қиладиган қадамни олға ташлашимизга ишончим комил.

"Манчестер Сити", шубҳасиз, дунёдаги энг яхши клублардан бири. Мен бу жамоани жудаям яхши кўраман.

Менинг футбол борасидаги фикрларим ўзгача, бошқаларникидан яхшироқ дегани эмас. Мен ўз футболим, ўз ғояларим бор, бошқа мураббийларнинг қарашлари ҳеч нарса эмас, демоқчи эмасман. Бу шунчаки мен ишонган йўл. Мен бошқача инсон эмасман.

Биз истаган нарса жуда оддий: рақиб тўпни эгаллаганида, уни имкон қадар тезроқ қайтариб олиш. Тўп бизда бўлганида эса, иложи борича тезроқ ҳаракатланиб, имкон қадар кўпроқ гол уриш имкониятларини яратиш. Ҳаммаси шу. Ва, албатта, мустаҳкам жамоавий руҳият бўлишини хоҳлаймиз.

Футболда энг ёмон нарса баҳоналардир. Баҳоналар ривожланишингиз ёки олға интилишингизга тўсқинлик қилишни англатади.

Манчестерда деярли ҳар куни ёмғир ёғади. Кунларнинг бирида қуёш чиқиши об-ҳавонинг ўзгаришини англатмайди. Олдинда шунчаки битта ўйин бор, аммо келажакда нима бўлишини вақт кўрсатади.

Натижа аҳамиятсиз нарса. Бунинг оқибатида мен кейинги икки кун давомида хурсанд бўламан, чунки танқидлар камаяди ва жамоамни ривожлантириш учун кўпроқ вақтим бўлади. Бироқ ишимда мени энг кўп қониқтирадиган нарса - бу ҳис-туйғуларни бошдан кечириш ва жамоамизнинг ўйин услуби.

"Барселона"нинг асоси каталониялик ўйинчилардан иборат эди, "Бавария"да эса немис футболчилари асосий вазифани бажаради. Мен бу ерда ҳам инглиз ўйинчилари билан ишлашни истардим, бироқ улар жуда қиммат тураркан!

Бизнинг муваффақиятлар мухлисларимизникидир, сабаби клуб халққа тегишли ҳисобланади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

+1   
18 янв 12:22:18
Soccerland777
Молодец Абдуқодир! Аа қиб қўйдик, боримиз шу, омадимиз келмади деб юрадиган мураббийлар билан ишламаслик бахтига муяссар бўлдинг!
+1   
18 янв 11:41:15
Акрамжон Халилов
Ҳа бугун Гвардиолани туғилган кунини ва Ҳусанов Манчестер Ситига ўтган кунини қўшалоқ байрам қилишса ажаб эмас.
+1   
18 янв 11:07:30
Burhonbek Abdumo'minov
Demak klub rahbarlari Pepni tugʻilgan kuniga Abduqodir Husanov transferini elon qilib sovgʻa qilishmoqchi
   
18 янв 11:53:44
ganjiravon
Aytishlaricha, futboldagi jamoani o'zgartirishdan ko'ra xotin almashtirish osonroq ekan. Aslida ham shunday. камида 4 марта уйланган булса керак
   
18 янв 11:50:26
International
Hamma davrlarning eng yaxshi murabbiyi. Yaqin orada eng ko'p sovrin yutgan murabbiyga aylanadi.
   
18 янв 11:35:19
Djurayev Akbar
"Бу ерда ақлли гап бўлиши мумкин эди... " Хосеп Гвардиола ©
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика