RU

Последние новости

13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  2 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  2 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  15 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  0 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  7 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  5 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  11 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  17 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  11 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25

Бугун "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтади Новости

Бугун "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтади

Бугун, 21 сентябрь куни "Пахтакор" 20-турнинг қолдирилган ўйинида "Қизилқум"ни қабул қилади.

Мавсумни анча барқарор ўтказаётган "Қизилқум" таркибида бир қатор тажрибали футболчилар тўп тепмоқда. Шу сабабли бизни қизғин ва мураккаб кечиши кутаётган ўйин кутиб турибди. Охирги турда навоийликлар "Бухоро"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Жамоалар таркибида бир нафардан йўқотиш мавжуд. "Пахтакор"дан Жавоҳир Соҳибов, "Қизилқум"дан Файзулла Қамбаров сариқ карточкалар сабабли майдонга тушмайди.

Қарама-қаршилик

Жамоалар олий лига тарихида 33 бор куч синашганлар. 27 беллашувда ғалаба қозонган "Пахтакор" 5 марта дурангга имзо чеккан. Бир бор Навоий жамоаси ғолиб чиққан. "Шерлар" 90 марта гол уриб, 19 марта дарвозаларидан тўп олиб чиқишган. Тошкентдаги 16 баҳснинг 13тасида жамоамиз зафар қучган. 2 бор дуранг кузатилиб, "Қизилқум" бир сафар устун келган.

Ўйин расмийлари

Учрашувни Виктор Серазетдинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ"
Ҳакамлар:
Виктор Серазетдинов (Тошкент), Бобур Қодиров (Бухоро), Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро), Даулетбой Жалимов (Нукус).
Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент).
ПФЛ вакили: Фарҳод Магометов.

Асосий жамоалар ўйини 21 сентябрь, чоршанба куни 18:30да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика