RU

Последние новости

10:39"Манчестер Сити" 40 йиллик натижани такрорлади  1 10:04Невилл МЮ учун идеал мураббий ким эканлигини айтди  2 09:28Анвар Раҳимов - "Локомотив" U-21 жамоаси бош мураббийи!  3 09:01Ниҳоят "Андижон" ўз мақсадига эришди  13 08:32Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?  10 08:01Африка Миллатлар кубоги. Ярим финал жуфтликлари билан танишинг  3 07:35Жейми Милнер рекорд қўйди  1 02:59Англия Кубоги. "Челси" Росеньорнинг дебютида "Чарльтон" майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 02:12Олег Зотеев: "Жаҳон чемпионатидаги рақиблар Ўзбекистонни менсимай майдонга чиқади"  2 01:56Африка Миллатлар Кубогининг сўнгги ярим финалчиси аниқ бўлди  3 01:33Анзур Исмоилов: "Роналду билан тенгдошмиз. Бу ёшда ўйнаш учун футболни севиш керак"  8 01:15Лиам Росеньор: "Одамлар менинг "Манчестер Юнайтед" мухлиси бўлганимни танқид қилишлари мумкин"  1 00:46Англия Кубоги. "Астон Вилла" "Тоттенхэм"ни мусобақадан чиқариб юборди  2 00:32"Хоразм" "Сурхон" футболчисини таркибига қўшиб олди  0 00:17А Серия. "Рома" 3 дақиқада киритилган икки гол эвазига ғалабага эришди  0

Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади Новости

Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади

Теги :  Про лига
Ўзбекистон Пролигаси ўзининг энг қизғин палласига кириб бормоқда.

Бугундан мусобақа 4-давра ўйинлари старт олади.

Якуний босқич олдидан Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси 33 очко билан мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Чемпионлик йўлида "темирйўлчилар"га муносиб рақобат тақдим этиб бераётган Нукуснинг "Арал" жамоаси ҳисобида эса 31 очко мавжуд.

Фарҳод Нишонов бошчилигидаги "Олимпик-MobiUz" клуби эса 29 очко жамғаришни уддалади.

Кўриб турганингиздек, етакчилар ўртасидаги фарқ катта эмас. Демакки, чемпион бўлишни мақсад қилган жамоанинг буёғига хато қилишга ҳаққи йўқ. Бу эса бизни қизиқарли ўйинлар кутиб турганидан дарак беради.


Сўнгги турларда бизни қуйидаги марказий ўйинлар кутмоқда:


17-тур, 20 октябрь

"Олимпик-MobiUz" — "Арал"

19-тур, 5 ноябрь

"Олимпик MobiUz" — "Локомотив"

20-тур, 16 ноябрь

"Арал" — "Локомотив"

Қўшимча маълумот ўрнида, Пролига ғолиби ва вице-чемпионининг келгуси йилги Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этиши масаласи Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг қуйидаги бандлари асосида тартибга солинади:

7.2. Пролига якунига кўра 1-ўринни эгаллаган футбол клуби Суперлигага тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритади.

5.3. Суперлигада 12, 13, 14, 15-ўринни эгаллаган жамоалар мазкур мусобақадаги жойини сақлаб қолиш учун плей-офф мусобақасида иштирок этади. Плей-офф уч босқичдан иборат бўлиб, ундаги барча учрашув фақат бир мартадан ташкил этилади:

— Биринчи босқичда Суперлигада 12-ўринни эгаллаган клуб ўз майдонида 15-ўриндан жой олган клубни, 13-ўринни эгаллаган клуб эса ўз майдонида 14-ўриндан жой олган клубни қабул қилади ва ҳар икки ўйин ғолиблари Суперлигадаги жойини сақлаб қолади;

— Иккинчи босқичда биринчи босқичдаги икки ўйинда мағлуб бўлган жамоалар ўзаро тўқнаш келади. Бунда Суперлига мавсуми якунига кўра юқорироқ ўриндан жой олган клуб рақибини ўз майдонида қабул қилади ва беллашув ғолиби Суперлигадаги жойини сақлаб қолади;

— Учинчи босқичда иккинчи босқичда мағлуб бўлган клуб Пролига мавсумини 2-ўринда якунлаган клуб майдонига ташриф буюради ва мазкур беллашув ғолиби Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика