RU

Последние новости

17:11"Ливерпуль" футболчиси АПЛдаги рақобатчидан қизиқиш бўлганини тасдиқлади  0 16:43Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?  7 16:21Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди  1 15:55Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Бангладешга 4 та гол урди ва плей-оффга йўл олди  2 15:27Бразилияда ҳакам 23 та (!) қизил карточка кўрсатди: Халк воқеа марказида  1 15:06Суперлига. "Навбаҳор" XXI асрда "Пахтакор"ни меҳмонда ютмаган  10 14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  15 14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  21 13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  1 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  0 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  2

Бугун Ўзбекистон МТЖ Осиё Кубоги саралашидаги рақиблари номини билиб олади Новости

Бугун Ўзбекистон МТЖ Осиё Кубоги саралашидаги рақиблари номини билиб олади

Бугун, 24 февраль куни Осиё Кубоги-2023 саралаш баҳсларининг финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичининг учинчи раундига чиқа олмагани боис, вакилларимиз энди Осиё Кубоги йўлланмаси учун саралаш ўйинларида иштирок этишади. 

Осиё Кубоги саралаш баҳсларининг финал босқичи аслида шу йилнинг 29 мартига қадар ўтказиб бўлиниши керак эди, бироқ коронавирус пандемияси туфайли ОФК ўйинларни 8-14 июнь оралиғида ўтказишни маъқул кўрди. 

Саралаш учрашувлари марказлашган тартибда 6та мамлакатда ўтказилади. Мусобақа регламентига кўра, 24 терма жамоа тўрттадан 6 гуруҳга бўлинади ва ҳар бир жамоа ҳар бир рақибига қарши биттадан ўйин ўтказади. Саралаш босқичи якунларига кўра, олтита гуруҳдан биринчи ўринни эгаллаган 6 терма жамоа ва энг яхши 5та иккинчи ўрин эгаси келаси йил Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритади. 


Саватчалар

Терма жамоалар 24 февраль кунги ФИФА рейтингига кўра, саватчаларга бўлиб чиқилади. Шуни айтиш лозим, саралаш ўйинларига мезбон давлатлар алоҳида мезбон саватчадан жой олган. 

Мезбон саватча: Ўзбекистон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Қувайт, Малайзия, Мўғулистон. 

1-саватча: Баҳрайн, Иордания, Фаластин. 

2-саватча: Таиланд, Тожикистон, Филиппин, Туркманистон, Гонконг. 

3-саватча: Афғонистон, Яман, Мьянма, Мальдив, Индонезия. 

4-саватча: Сингапур, Непал, Камбоджа, Бангладеш, Шри Ланка. 

Изоҳ: Мезбон мамлакатлар мезбон саватчага жойлаштирилгани билан қуръа жараёнида рейтингдаги ўрнидан келиб чиқиб бошқа саватчага тушиб қолиши мумкин. 


Олтита мамлакатда ўйинлар шу йилнинг 8-14 июнь оралиғида бўлиб ўтади. 

1-тур. 8 июнь

2-тур. 11 июнь

3-тур. 14 июнь

Шуниси аниқки, Ўзбекистон гуруҳида Қирғизистон, Ҳиндистон, Қувайт, Малайзия ва Мўғулистон бўлмайди. Кимлар рақиб бўлишини эса қуръадан сўнг билиб оламиз. Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан 12:00да бошланади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика