Бугун Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланади
29 мая 2024 12:17
Новости
Бугун Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланади
"Пахтакор" ва "Насаф" иштирокидаги Ўзбекистон Суперкубоги учун беллашув бугун 19:00 да старт олади.
Беллашувдан аввал Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал босқичига қуръа ташланади.
Спорт телеканали 17:45дан бошлаб Суперкубок олдидан жонли эфирга чиқишни режалаштирган. Соат 18:10дан бошлаб кубок учун қуръага навбат берилади. Қуръа жараёни стадионнинг ўзида олиб борилади ва жонли эфирга олиб чиқилади. Шунингдек, қуръа натижалари катта экранда намойиш этилади.
Маълумот учун, кубок 1/8 финалига 16 жамоа йўлланма олган. Ўз гуруҳида иккинчи бўлган жамоалар мазкур босқични сафарда ўтказишига тўғри келади. Гуруҳ пешқадамлари эса ўз майдонида учрашув ўтказади. Бир гуруҳда ўзаро кураш олиб борган икки жамоа 1/8 финалда ҳам тўқнаш келиши мумкин.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии