Бугун "Навбаҳор" ва "Металлург" қайси либосларда ўйнаши маълум
15 мая 2018 11:29
Новости
Бугун "Навбаҳор" ва "Металлург" қайси либосларда ўйнаши маълум
Бугун Суперлига 12-тур беллашувлари давом эттирилади. Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилади.
Кеча мазкур ўйин олдидан Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда ҳар икки жамоа мутасаддилари, шунингдек, учрашув комиссари Лазизбек Қўчқоров иштирокида митинг ўтказилди. Бу ҳақда наманганликлар матбуот хизмати хабар берди. Унда бугунги учрашувга оид масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, бўлажак ўйинда жамоаларнинг қандай рангдаги либосларда тўп суришлари ҳам маълум бўлди. Унга кўра, бугунги баҳсда “Навбаҳор” футболчилари қизил, “Металлург” вакиллари эса тўқ кўк рангли либосда майдонга тушадиган бўлишди.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии