RU

Последние новости

23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   0 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  1 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  4 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  6 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  4 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  52 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   1 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1

Бугун "Машъал" Суперлига йўлланмасини нақд қилиши мумкин Новости

Бугун "Машъал" Суперлига йўлланмасини нақд қилиши мумкин

Бугун А ПРО-лигада 26-тур баҳслари бўлиб ўтади.

Қуйи лигада мавсум якунланишига 3та тур қолди холос. Айни пайтда Муборакнинг "Машъал" клуби катта фарқ билан пешқадамлик қилмоқда.

Бу мавсумда А ПРО-лигада фақат биринчи ўринни олган клуб тўғридан-тўғри Суперлигага чиқади. Қолган ўринларни эгаллаган клублар хатто плей-оффда ҳам иштирок этишмайди. 

"Ифтихор" клуби 24-турдан кейин А ПРО-лигадан четлатилгани боис ушбу клуб иштирокидаги охирги тўртта баҳсда техник мағлубият ёзилади ва рақиб клубларга 3 очкодан қўшиб қўйилади. Кеча "Нефтчи" ўйнамай туриб 3 очко олди. Кейинги турларда "Шердор", "Машъал" ва "Хоразм" ҳам техник ғалабага эришишади.

"Ифтихор" билан техник ғалабани қўшганда айни пайтда Асрор Алиқулов бошчилигидаги жамоа ҳисобидаги очколар сони 54тани ташкил этмоқда. Иккинчи ўринда "Истиқлол" ва "Шўртан" ҳисобида бир хил 46тадан очко бор.

Бугунга белгиланган 26-турда "Машъал" биринчи ўрин масаласи ва Суперлига йўлланмасини ўзи учун ижобий ҳал қилиши мумкин. Бунинг учун Ғузорда "Шўртан" билан дуранг ўйналса кифоя. Сабаби очколар тенг келиб қолган тақдирда ҳам "Машъал" "Истиқлол" ва "Шўртан"дан ўзаро ўйинлардаги натижалар бўйича устун бўлади.



А ПРО-лига-2019 сўнгги 3та тур жуфтликлари:

26-тур — 31 октябрь

Оқ-тепа - Нефтчи
Ифтихор - Шердор -:+
Шўртан - Машъал
Истиқлол - Хоразм


27-тур — 6 ноябрь

Истиқлол - Оқ-тепа
Хоразм - Шўртан
Машъал - Ифтихор +:-
Шердор - Нефтчи


28-тур — 13 ноябрь

Оқ-тепа - Шердор
Нефтчи - Машъал
Ифтихор - Хоразм -:+
Шўртан– Истиқлол


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика