RU

Последние новости

11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамеёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  3 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  10 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  2 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  12 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  8 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  6 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  3 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3

Бугун "Манчестер Юнайтед"нинг куни! Гарначонинг "қайчиси" - АПЛда ой голи! Новости

Бугун "Манчестер Юнайтед"нинг куни! Гарначонинг "қайчиси" - АПЛда ой голи!

Англия Премьер-лигасида ноябрь ойининг энг яхшилари аниқланмоқда.

"Манчестер Юнайтед" вингери Алехандро Гарначо АПЛда ойнинг энг чиройли голи муаллифи бўлди. 26 ноябрь куни бўлиб ўтган 13-тур доирасидаги "Эвертон"га қарши баҳсда Гарначо Далотнинг узатмасидан кейин фантастик "қайчи" зарбаси билан "Гудисон Парк"ни ларзага келтирган эди.

Алехандро ўша голни ургач фикрларини шу тариқа ифода этганди: "Тўғрисини айтсам, бунга ишониш қийин. Қандай гол урганимни ўзим кўрмадим. Шунчаки оломоннинг овозини эшитдим ва супер гол урганимни ҳис қилдим. Ҳозирча ноябрь ойи, лекин менимча бу мавсумнинг энг чиройли голларидан бири".

"Манчестер Юнайтед" футболчилари ушбу мавсум иккинчи бор Премьер-лигада ой голига муаллифлик қилишмоқда. Бундан олдин Бруну Фернандешнинг "Бёрнли" дарвозасига ҳаводан келаётган тўпни тўхтатмасдан йўллаган зарбаси сентябрь ойининг энг чиройли голи деб топилган эди.


АПЛда ой голи соврини 2016/2017 йилги мавсумдан бери топшириб келинади. Шу вақт мобайнида айнан "Манчестер Юнайтед" ўйинчилари ушбу совринни энг кўп марта қўлга киритишган - 7 бор.

Шу тариқа, "Манчестер Юнайтед" ноябрь ойи лауреатларини қўлга киритиш борасида треблга эришди. Аввалроқ Харри Магуайр (ой футболчиси) ва Эрик тен Хаг (ой мураббийи) ҳам эътироф этилган эди.

Алехандро Гарначонинг "Эвертон" дарвозасига киритган ва катта эҳтимол "Пушкаш" соврини учун ҳам асосий номзодлардан бўладиган голини қуйидаги линкка кириб томоша қилишингиз мумкин >>>>> Гарначонинг голи.

Эрик тен Хаг - АПЛда тенгсиз!

Мэмлар юлдузига айланган Магуайр - АПЛда ой футболчиси!

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика