Бугун Жалолиддин Машарипов узоқ танаффусдан сўнг майдонга қайтиши мумкин!
16 дек 2022 13:15
Новости
Бугун Жалолиддин Машарипов узоқ танаффусдан сўнг майдонга қайтиши мумкин!
Бугун, 16 декабрь куни Саудия Арабистони чемпионати 9-тури доирасидаги "Ал Раид" – "Ал Насср" баҳси ўтказилади.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов тўп тепадиган "Ал Насср" клуби меҳмонда "Ал Раид" билан беллашади.
20:00 да бошланадиган учрашувда узоқ танаффусдан кейин яна сафга қайтган Машарипов яшил майдонда кўриниш бериши мумкин. У охирги марта 2022 йилнинг 27 июнида расмий мақомдаги ўйинда қатнашган. Ўшанда унинг жамоаси "Ал Фатҳ" билан беллашган, Машарипов эса 1 та гол урганди.
Шундан кейин Машарипов жамоасининг Испаниядаги йиғинида жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан эди.
Саудия Арабистони чемпионати. 9-тур
"Ал Раид" – "Ал Насср"
20:00. "Қирол Салмон Спорт Сити"
Похожие новости
22:35
Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди 1
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии