Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Пахтакор"
27 апр 2019 14:52
Новости
Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Пахтакор"
Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади. "Пахтакор" турнир жадвалида 13 очко билан биринчи ўринда бормоқда. "Сўғдиёна" эса 6 очко тўплаган ҳамда 10-ўринни эгаллаб турибди.
"Сўғдиёна" мавсумни ғалаба билан бошлади, бироқ шундан сўнг қаторасига учта беллашувда мағлуб бўлди. Жиззахликлар сафарда "Насаф" ва "Динамо"га, уйда эса "Сурхон"га имкониятни бой беришди. Мана шу уч ўйинда "Сўғдиёна" фақат битта гол ура олди холос.
Натижада раҳбарият Сергей Лушанга чиқиш эшикларини кўрсатиб, ўрнига ўтган мавсум "Бухоро"ни бошқарган Улуғбек Бақоевни таклиф этди. Бақоев бошчилигидаги жамоа ўтган тур ғалабага эришди. "Сўғдиёна" "Металлург"дан 2:1 ҳисобида устун келди.
"Пахтакор" эса мағлубиятсиз ўз йўлида давом этмоқда. Шота Арвеладзе шогирдлари бешта ўйиндан тўрттасида ғалаба қозониб, бир марта дуранг ўйнашди. Бугун "Пахтакор" сафарда учинчи ўйинини ўтказади. Аввалги сафар учрашувини Термизда ўтказган "шерлар" 0:0 ҳисобини қайд этишди.
Жамоаларнинг ўзаро охирги 5 ўйини:
2018 йил. "Сўғдиёна" - "Пахтакор" 0:1
2017 йил. "Сўғдиёна" - "Пахтакор" 0:1
2016 йил. "Сўғдиёна" - "Пахтакор" 0:1
2015 йил. "Сўғдиёна" - "Пахтакор" 0:3
2014 йил. "Сўғдиёна" - "Пахтакор" 0:1
Кўриб турганингиздек, Жиззахда бўлиб ўтган охирги бешта ўйинда фақат "Пахтакор" ғалаба қозонган. Тўплар нисбати 0-7. "Сўғдиёна" ҳатто ўз уйида гол ура олмаган. Энг қизиғи, охирги уч йилдан бери "Пахтакор" Жиззахдан фақат 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтяпти.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Комментарии