RU

Последние новости

19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:58"Реал Мадрид" — "Реал Бетис". Таркиблар маълум  8 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  2 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  9 16:21"Лидс" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  16 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  2 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0

Бугун футбол. "Шўртан" - "Олмалиқ" Новости

Бугун футбол. "Шўртан" - "Олмалиқ"

Бугун олий лиганинг 12-туридан ўрин олган яна учта учрашув бўлиб ўтади.

Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси ўз майдонида "Олмалиқ"ни қабул қилади. Ўйин 18:30да бошланади. 

Ўйиндан нима кутяпмиз? Бугун Ғузорда қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Бунга сабаб иккала жамоага ҳам очко зарур. Имкониятлар борасида жамоаларни тенг дея оламиз. Албатта, "Шўртан" бугун ўз майдонида ўйнайди, лекин "Олмалиқ"нинг ҳам сафардаги ишлари чакки бўлмаяпти. 

Факт: "Шўртан" ҳозиргача тўртта ўйинда ғалаба қозонган ва барча ғалабалар уйдаги учрашувларда қўлга киритилган. "Шўртан" сафардаги барча баҳсларда мағлуб бўлиб келмоқда. Бу жамоа ҳали дуранг ўйнамаган. 

Факт: Бугун "Олмалиқ" сафарда иккинчи ғалабасини нишонлашга уриниб кўради. Бу жамоа ҳозиргача сафарда олтита ўйинда майдонга тушиб, шундан фақат биттасида зафар қучган. Виктор Кумиков шогирдлари 6-турда "Обод"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишган. 

Биласизми? "Шўртан" ўз майдонида "Локомотив", "Пахтакор" "Нефтчи", "Бунёдкор" каби номдор клублардан устун келган-у, бироқ "Машъал", "Қўқон-1912" жамоаларига ютқазиб қўйган. 

Қизиғи шундаки, "Шўртан" ўз майдонида ғалаба қозонган ўйинларда дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган. 

Биласизми? "Олмалиқ" кетма-кет еттита ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти. Бу жамоа тўртта ғалабага эришиб, уч марта дуранг ўйнади. "Олмалиқ" охирги марта сафарда "Локомотив"га 0:5 ҳисобида имкониятни бой берган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика