RU

Последние новости

16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  1 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  2 15:40"Эюспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  15 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  6 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  3 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  4 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  5 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  53

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Нефтчи" Новости

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Нефтчи"

Бугун олий лиганинг 19-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади.

ЖЧ-2018 саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоасига уч ва ундан кўп футболчи чақирилгани туфайли "Локомотив", "Насаф" ва "Пахтакор" иштирокидаги баҳслар номаълум муддатга қолдирилган. 

Бугун водий дербисида "Нефтчи" "Қўқон-1912" меҳмони бўлади. "Қўқон-1912" иккинчи давранинг иккита баҳсини сафарда ўтказиб иккаласида ҳам мағлуб бўлди. Қолаверса, ўз майдонида "Обод"ни зўрға 1:0га ютди. Жамоанинг ўйинида пасайиш борми? Ҳозирча бир нарса дейиш қийин, лекин натижаларга қарайдиган бўлсак, қўқонликлар биринчи даврада сафарда фақат бир марта мағлуб бўлишганди. Ҳозир эса икки ўйин - икки мағлубият. 

Бугун "Қўқон-1912"ни гарчи ўз майдонида ўйнагани билан "Нефтчи"га қарши осон бўлмаган учрашув кутиб турибди. Шу пайтгача 13 очко тўплаган "Нефтчи" турнир жадвалида фақат "Обод"дан юқори ўринда. Жамоа Вадим Абрамов келганидан бери ғалаба қозона олмади. Абрамов қўл остида фарғоналиклар биринчи давранинг охирги учта турида зафар қучишмаганди. Иккинчи давра ҳам ғалабасиз давом этмоқда. 

"Нефтчи" бунгача кетма-кет икки бор ўз майдонида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, сафарда "Пахтакор"га 0:6 ҳисобида енгилди. Табиийки бундай натижалар бош мураббийнинг асабийлашишига олиб келади. Мухлислар эса Абрамов бошчилигидаги "Нефтчи" қачон ғалаба қозонаркин дея кун санашмоқда. Бугунги беллашувда фаворит кимлигини айтиш қийин. Тўғри, "Қўқон-1912" уйда ўйнайди, лекин "Нефтчи" ҳам қараб турмаса керак.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика