RU

Последние новости

18:28Артета Гёкереш сафдан чиққанини маълум қилди  0 18:00Дэвид Бекхэм қиролдан рицарлик унвонини қабул қилиб олди  0 17:38МЮ "Барселона" собиқ футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0 17:05Неймар Бразилиянинг 2025 йилги сўнгги ўртоқлик ўйинларига чақирилмади  0 16:38Футбол агенти футболчини қурол билан қўрқитди  0 16:10"Локомотив" U-14 Туркиядаги халқаро турнирда чемпион бўлди  1 16:02Ўткир Юсупов тикланиш жараёнини Тошкентда давом эттирмоқда  3 15:49​"Фиорентина" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 15:24Хаби Алонсо "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан дадил баёнот берди  8 14:58Артета футбол ташкилотларидан "Арсенал" футболчиларини ҳурмат қилишни талаб қилди  4 14:33"Насаф" "Ал Ваҳда"га имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 14:09Игорь Сергеев: "Агар сиз ўзингизни ўйлаб ўйнасангиз, ҳеч нарса ўхшамайди"  5 13:48Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Жаҳон чемпионатида Англия ва Франция иштирокидаги ўйинларда ишлайди  3 13:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон учрашувида ишлайдиган ҳакамлар маълум  3 13:02Суперлига сўнгги тури ва плей-офф саналарига ойдинлик киритилди  12

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Локомотив" Новости

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Локомотив"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 20-тур баҳсларига старт берилади.

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив" сафарда "Қўқон-1912" меҳмони бўлади. Учрашув 16:15да старт олади. 


"ҚЎҚОН-1912"

Охирги турларни кўтаринки кайфиятда ўтказаётган "Қўқон-1912" бугун яна ўз майдонида ўйнайди. Бу қўқонликларнинг қаторасига тўртинчи уй учрашуви бўлади. Шуни айтиш лозим, "Қўқон-1912" охирги пайтларда жуда фаол ўйин кўрсатяпти ва Суперлигада кетма-кет тўртта ғалабага эришди. 

"Қўқон-1912" навбати билан "Динамо" (1:0), "Сурхон" (2:1), "Насаф" (1:0) ва "Бунёдкор" (3:0) клубларини мағлуб этди. Охирги тўртта ўйиндаги тўплар нисбати 7:1. Албатта, биринчи даврада фақат бир марта ютган "Қўқон-1912" учун қаторасига тўртта ғалаба катта натижа ҳисобланади. 


"ЛОКОМОТИВ"

"Локомотив" эса охирги тўртта учрашувдан биттасини ғалаба билан якунлаб, уч марта дуранг ўйнади. "Темирйўлчилар" уйда "Насаф"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "Сурхон", "Бунёдкор" ва "Металлург" билан 1:1 натижасини қайд этишди. Охирги тўртта ўйиндаги тўплар нисбати 4-3. 

"Локомотив" сафарда тўртта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти: икки дуранг ва икки мағлубият. "Локо" охирги марта сафарда Темурхўжа Абдухолиқов томонидан киритилган гол эвазига "Насаф"ни енгиб қайтган. Шундай экан, бугун "темирйўлчилар" уч очко учун бор куч билан ҳаракат қилишади. 


ҚЎҚОНДАГИ ЎЙИНЛАР

Ҳар икки жамоа Ўзбекистон миллий чемпионати доирасида ўзаро 9 бор куч синашиб, шундан бештасида "Локо" ғалаба қозонган ва тўрт марта дуранг қайд этилган. "Қўқон-1912" ҳали "Локомотив"ни мағлуб этмаган. Тошкентда кечган биринчи давра учрашуви 2:2 ҳисобида якун топганди. 

2018 й. "Қўқон-1912" - "Локомотив" 1:2 

2017 й. "Қўқон-1912" - "Локомотив" 1:1

2016 й. "Қўқон-1912" - "Локомотив" 1:3

2015 й. "Қўқон-1912" - "Локомотив" 2:2 

Жамоалар шу пайтгача Қўқонда тўрт марта баҳс олиб бориб, шундан иккитасида "Локомотив"нинг қўли баланд келган ва икки бор дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 5-8, "Локо" фойдасига. Ўтган йил "Локомотив" Қўқондан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика